UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

08 май 16:08
Янгиликлар

Футбол

ЎФА раҳбарияти ЖЧ олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон U-20
Аргентина майдонларида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг старт олишига саноқли кунлар қолди.

Осиё чемпиони сифатида мундиалга йўлга олган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландия вакилларига қарши баҳс олиб боради.ЎФА раҳбарияти мусобақа олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. 

Жаҳон чемпионатида Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, футболимиз даражасини халқаро майдонда муносиб намоён этиш кераклиги таъкидланди. Фахрийларимиз ҳар бир футболчи профессионаллик, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушишлари кераклигини айтдилар.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин раҳбарият мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга мусобақа давомида футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг