UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

02 дек 12:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. 18 ёшли Эргашев АҚШдаги жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади

АҚШнинг Калифорния штати, Анахайм шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунёнинг юздан зиёд давлатидан энг сара атлетлар иштирок этаётган йилнинг энг нуфузли мусобасида Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишяпти. Анахаймда 10 нафар спортчимиз (8 нафари эркаклар, 2 нафари аёллар) супачага чиқишмоқда.

Атлетларимизнинг иштирокини -62 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Адҳам Эргашев бошлаб берди. Ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони бўлган 18 ёшли Эргашев катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам мураббийлар ишончини оқлади.


Кучлилар жам бўлган А гуруҳида иштирок этган Адҳамжон рақиблари орасида энг ёш спортчи эди. Шунга қарамай 61,85 кг вазнга эга ҳамюртимиз даст кўтаришда 135, силтаб кўтаришда 157, умумий 292 кг натижа билан кучли тўртликдан жой олди.

Бронза медалини қўлга киритган грузиялик 23 ёшли Шота Мшвилидзе умумий 298 кг натижага эришди. Икки курашда роппа-роса 300 кг натижа кўрсатган колумбиялик Антонио Валенсия Москуэра жаҳон чемпионига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг