UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0

27 май 21:38
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Муҳаммадқодир Тоштемиров - ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, Ҳожиакбардан 2та бронза

Хабарингиз бор, Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бир оз олдин -81 кг вазн тоифасидаги атлетлар чиқишларини якунлашди.  

Ушбу вазнда бир йўла икки нафар атлетимиз медаллар учун кураш олиб боришди. 

Даст кўтариш машқида, кумуш ва бронза медаллари учун кураш ўта муросасиз кечди. 2003 йил таваллуд топган иқтидорли спортчимиз Ҳожиакбар Олимовга (150 кг) бронза учун 1 кг, кумуш учун эса атиги 2 кг етмади.  

Кутилганидек, Муҳаммадқодир Тоштемиров (161) ишончли тарзда барча рақибларини ортда қолдириб олтин медални қўлга киритди. Биринчи ўринни нақд қилгач, спортчимиз жаҳон рекордини янгилашга уриниб кўрди, аммо Тоштемиров штангани ушлаб қола олмади.  

Қайд этиш лозим, Муҳаммадқодир энг яқин таъқибчисини 9 кгга ортда қолдирди.  

Шу куни ҳар икки машқда ҳам Муҳаммадқодирга бас келадиган рақиб топилмади. Атлетимиз ишончли тарзда, катта фарқ билан (иккикураш натижасига кўра 16 кг) рақибларини ортда қолдирди ва даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда иккикурашда ҳам олтин медалларга эга чиқди. 

Яна бир ёш спортчимиз, Ҳожиакбар Олимов ҳам ишончни оқлади ҳамда силтаб кўтариш ва иккикураш натижасига кўра бронза медалларини қўлга киритди. 

Шу тариқа, -81 кг вазнли атлетларимиз терма жамоамиз ҳисобига 3та олтин ва 2та бронза медалини қўшиб қўйишди.


Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати
Эркаклар, -81 кг

1. Муҳаммадқодир Тоштемиров (Ўзбекистон) - 343 (161 + 182) кг;

2. Карен Маргарян (Арманистон) - 327 (152 + 175) кг;

3. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 326 (150 + 176) кг.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг