UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0

06 мар 09:49
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун АҚШга етиб боришди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси делегацияси жаҳон чемпионатида иштирок этиш мақсадида АҚШга етиб борди.

8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги мамлакатимиз спорт делегациясининг бир қисми, аниқроғи қизлар терма жамоаси кеча океан ортига етиб борди ҳамда энди машғулотлар АҚШда давом эттирилади.

Жамоа таркибидан ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган III ўсмирлар ёзги Олимпиадаси ғолиби, Ўзбекистон спорти тарихида қизлар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионига айланган Кумушхон Файзуллаева каби истеъдодли спортчилар ўрин олган.

Жамоамиз таркиби:

-55 кг: Оғабек Нафасов;

-67 кг: Ҳожиакбар Олимов, Асадбек Наримонов;

-73 кг: Оғабек Тўхтаев;

-96 кг: Мирҳосил Мирзабоев;

-45 кг: Нигора Абдуллаева;

-59 кг: Нигора Сувонова;

-64 кг: Кумушхон Файзуллаева;

-76 кг: Турсуной Жабборова.

Жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг юзга яқин давлатидан ёш атлетлар иштирок этиши кутилмоқда. Қизларимиз Лас-Вегасда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган бўлса, ўсмирларимиз АҚШга 7 март куни етиб боради.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда оғир атлетикачиларимиз бирорта нуфузли халқаро мусобақадан медалсиз қайтишмаяпти. Умид қиламизки, бу гал ҳам анъана давом этади. Терма жамоамиз аъзоларининг дастлабки чиқиши 9 мартга белгиланган. Жаҳон чемпионати баҳслари эса 15 мартга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг