10 авг 08:07
Янгиликлар
Оғир атлетика
Оғир атлетикачиларимиз қитъа биринчилигида яна бир бронза медалига эга чиқишди
Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медал расмийлаштирилди.
Ўсмирлар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Азизбек Дадажонов бронза медали соҳибига айланди.
Ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқида 134 кг билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар