UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

17 авг 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Olamsport.com "Янгиобод"да: Боксчиларимиз ЖЧга қандай тайёргарлик кўришмоқда? ФОТОРЕПОРТАЖ

Куни кеча бир гуруҳ ОАВ вакиллари Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги "Янгиобод" ўқув базасига ташриф буюрдик.

У ерда 8 сентябрь куни старт оладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик давом этмоқда. 



Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоамиз баҳсларга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.


Машғулотлар олдидан


Мадияр Саидраҳимовнинг кайфияти аъло даражада


Оғир вазнли боксчиларимиз


Мураббийлар


Осиё чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов ҳам шу ерда


Шаҳобиддин Зоиров ЖЧда олтин медални кўзламоқда


Жонкуяр ва фидойи Раҳматжон Рўзиохунов


Бобоусмон Батуров ҳам машғулотларга зўр берган


Индивидуал машғулотлар


Боксчиларимизнинг машғулотлари барча учун қизиқ


Айтдик-ку, барча учун қизиқ деб :)


Спортчиларимиз шифокор Комилжон ака назоратида


"Т-62" - ўзимизнинг Бобоусмон


Абдулҳай Шораҳматов якка тартибда шуғулланмоқда


Отабек Холматов ҳам


Мироншох Ибрагимов узоқ танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди. Унинг соғлиғида муаммо пайдо бўлганди, ҳозир барчаси ортда қолган


ОАВ ходимлари спортчиларимиз билан мулоқот қилишмоқда


Азизбек Абдуғофуров ҳам 24 август кунги жангига айнан Янгиободда ҳозирлик кўрмоқда


Қудратилло Ангренда эканлиги ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик



База ана шундай ажойиб манзилда жойлашган


Бобоусмон Батуров "Спорт" канали мухбирига интервью бермоқда


"Спорт ТВ"даги ҳамкасбларимиз


Абдулҳай Шораҳматовга фақат ва фақат омад тилаймиз


Баҳодир Жалолов


Шаҳобиддин Зоиров ва Нодиржон Мирзаҳмедов жуфтликда


Яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида Элнур Абдураимовдан медаль кутиб қоламиз


Истаъдодли чарм қўлқоп устамиз Фозилжон Абдумуродов


Баҳодир Жалолов ҳам Екатеринбургдан медаль билан қайтишига ишонамиз


Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Жаҳонгир Раҳмонов


Боксчиларимизнинг тайёргарлик жараёнини ёритиш учун ташриф буюрган ҳамкасбларимиз


Машғулотлар давомида бекорга шифокор ҳам жалб этилмаган, мана шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради


Мураббий  Фаррух Қиличев Жаҳонгир Раҳмонов билан ишламоқда


Марат Қурбоновни интервьюга кўндириш осон эмас)


Бобоусмон Батуров ва унинг биринчи мураббийи Бурхон Аҳмедов


Раҳматжон Рўзиохунов юкламаларни назорат қилмоқда


Истеъдодли боксчиларимиз



Баҳодир ва Элнур ЖЧ-2015 да бронза медалини қўлга киритишганди. Бу сафар бронзани олтинга айлантириш вақти келган


Боксчиларимиз йиғинни якунлашди. Эртага бир неча спортчимиз Грозний шаҳридаги халқаро турнирга йўл олади. 22 август куни эса Екатеринбургда йиғин бошланади. Унда терма жамоамизнинг 1-2-3 рақамли спортчилари иштирок этишади. Грознийдаги мусобақа якунлангач боксчиларимиз ўша ернинг ўзидан Екатеринбургга боришади ва таркиб тўлиқ ҳолатга келади. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 авг 23:40:48
Мирзохид Юнусов
Кейин яна бир нарса, кўпдан бери кузатаман. Шу оламспорт сайти кимга тегишли?! Миразиз Мирзахалиловни ёмон кўрасизларми, билмадиму бошқа боксчиларни мақтайсизлар шу Мирзахалилов ютуқлари хақида умуман ижобий фикр бўлмаган. Шу мақолада хам, расмларнинг бирортасида хам, шу боксчи йўқ, лекин у хам ўша ерда шугулланмоқда ва жахон чемпионатига кетяпти
   
18 авг 23:32:33
Мирзохид Юнусов
Миразиз Мирзахалилов Ўзбекистон чемпионатида 3 марта финалга чиққан 2 марта ярим финалга. Чемпион бўлишига боксдаги мураббий ва хакамларнинг қарорлари сабабли чемпион бўлмаган. Масалан чемпионатда Шахобиддинга ютгазган, 2 ойдан кейин нейтрал зонада Россияда Мирзахалилов ғалаба қозонган, ундан кейин Шорахматов чемпион бўляпти, Болгарияда эса Шорахматов Мирзахалиловга ютказяпти, агар у ерда Ўзблик хакамлар судялик қилганда балки ютказармиди
   
18 авг 23:32:32
Мирзохид Юнусов
Миразиз Мирзахалилов Ўзбекистон чемпионатида 3 марта финалга чиққан 2 марта ярим финалга. Чемпион бўлишига боксдаги мураббий ва хакамларнинг қарорлари сабабли чемпион бўлмаган. Масалан чемпионатда Шахобиддинга ютгазган, 2 ойдан кейин нейтрал зонада Россияда Мирзахалилов ғалаба қозонган, ундан кейин Шорахматов чемпион бўляпти, Болгарияда эса Шорахматов Мирзахалиловга ютказяпти, агар у ерда Ўзблик хакамлар судялик қилганда балки ютказармиди
   
17 авг 21:29:15
Dilshot Solihov
Nuriddin 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Exx Abrorjonu Nodirjonlar Shorahmedovlaru Iqboljonlar hullas 8 vesdan tashqari yana hohlagan 4vaznga ruhsat bergandami zōr ish bölardida. Shuncha kōzi yongan bokschilarimiz oltin olaman deb payt poylab turibdi prosta jalka.
To'g'ri etasiz juda alamli bulani qaren teysen kuydiraman deyishvoti esiz.
   
17 авг 21:12:16
Nuriddin 77
Exx Abrorjonu Nodirjonlar Shorahmedovlaru Iqboljonlar hullas 8 vesdan tashqari yana hohlagan 4vaznga ruhsat bergandami zōr ish bölardida. Shuncha kōzi yongan bokschilarimiz oltin olaman deb payt poylab turibdi prosta jalka.
   
17 авг 20:50:11
Bek
Ха терма жамоа истеъдодларга жуда бой. Лекин афсуски жуда кам сонлиларгагина ЖЧ ва олимпиадага қатнашиш бахти насиб этади. Фақат бундай истеъдодлар ЖЧ ва олимпиада цикли якунидан сўнг фаолиятини тугатмасдан энг камида шарқий Осиё, Россия ёки океан ортидаги промоутерлик компаниялари билан шартнома туза олишга эришиб фаолиятини проф боксда давом эттирса яхши бўлар эди. Терма жамоада бир неча йилдан бери ўз навбатини кутиб юрган боксчиларга эътибор бериб, Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониш ҳар қандай А классдаги нуфузли мусобақалардан қийинлигига амин бўлиш мумкин. Масалан оддий мисол ҳозирда бир нечта нуфузли йўналишларда пешқадамлар орасида бораётган Қудратулла Абдухаққоров хатто Ўзбекистон чемпионатининг финалигаям чиқа олмаган. Шунингдек, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони Миразизбек Мирзахалилов хам фаолияти давомида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга кирита олмаган. Мана шу аргументлар хам бугунги кунда терма жамоа нуфузини белгилаб турибди. ЖЧ олдидан терма жамоадан энг камида 5 та медал кутамиз.
   
17 авг 20:24:33
Dilshot Solihov
Ajoyib.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг