UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0

27 янв 10:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимжон Назаров эртанги жанги олдидан тарозига чиқди + ФОТО

Эртага Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида чарм қўлқоп устамиз Олимжон Назаров (28-5) навбатдаги жангини ўтказади. Ўта енгил вазнда WBO Oriental камари соҳиби бўлиб турган Назаров таиландлик 27 ёшли Жакравут Мажунгоенга қарши рингга кўтарилади. 

Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Иккала боксчи ҳам белгиланган вазн (50,8 кг) меъёрини бажаришди. 

Жакравут тажрибали боксчи бўлиб, фаолияти давомида 46 та жанг ўтказган. Ҳисобида 42 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият бор. Иккала мағлубиятида ҳам нокаутга учраган. Ўзи эса 21 та жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган.

38 ёшли Назаров эса 33 та жанг ўтказган. Ҳисобида 28 ғалаба (15 нокаут) ва 5 та мағлубият бор. Аслида бу жанг 2022 йилнинг 10 декабрь куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Аммо кейинчалик ташкилотчилар жангни Кореяга кўчиришди.

Маълумот учун, Олимжон Назаров сўнгги бор ўтган йилнинг 30 июль куни филиппинлик Биенвенидо Лигасни 114:113, 115:112, 115:112 ҳисобида мағлуб этиб, ўзига тегишли WBO Oriental камарини муваффақиятли ҳимоя қилганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг