UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

21 фев 17:28
Янгиликлар

Каратэ

NUR-HAS Karate сарҳадлари кенгаймоқда. Марказнинг АҚШда бўлими очилади

Бир неча йилдан бери Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларида муваффақиятли тарзда фаолият юритиб келаётган NUR-HAS Karate маркази океан ортида ҳам иш бошлайди.

Навоийда тажрибали мураббий Ҳасан Назаров асос солган ушбу шинкиокушинкай каратэ маркази бугунги кунда халкаро тоифадаги ҳакам, 5-ДАН қора белбоғи соҳиби Мутал Назаров томонидан халқаро майдонга олиб чиқиш, сарҳадларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.   

Жумладан, куни кеча Мутал Назаров АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида маҳаллий спортчилар учун мастер класс, яъни маҳорат сабоғи машғулотларини ўтказди. Икки соатлик мастер классда АҚШ каратэчилари руҳан кучли бўлиш, мусобақада муваффақиятли қатнашиш сирлари, янги жанг усуллари ҳамда янги ката машқларини ўзлаштиришди. "Мақсадимиз АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро дўстона ҳамкорликка ўз хиссамизни қўшиш", дейди Мутал Назаров.

Энг катта режалардан бири АҚШда NUR-HAS Karate марказининг филиалини очиш ҳисобланади. Ҳозирда бу борадаги ташкилий масалалар деярли ҳал бўлган. Март ойида АҚШдаги машҳур Манхэттен ("Times Square Alliance") майдонида кўргазмали чиқиш ўтказилиши режалаштирилган. Шоу дастурида тамишвари, яъни қаттиқ жисмларни синдириш, ката ва кумитэ машқлари ўрин олади. 

Шунингдек, NUR-HAS Karate маркази томонидан шу йилнинг август ойида АҚШда илк мусобақа ўтказилади. Унга қадар май ойида марказ спортчилари Япониянинг Токио шаҳрида ташкил этиладиган мусобақада қатнашишади. Август ойида эса АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 6-Фуллконтакт каратэ чемпионати ўтказилади. Ўтган йилги ушбу мусобақада Мутал Назаров "Энг яхши ҳакам" деб топилган эди. 

NUR-HAS Karate марказий йил охиригача бўлган режаларини ҳам тасдиқлаб олган. Жумладан, марказ спортчилари сентябрь ойида Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Октябрда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган халқаро семинарда иштирок этиш белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги баҳслари, юртимизда бир нечта халқаро мусобақаларни ҳам ўтказилади. 

Яна бир маълумот, Ҳасан Назаров бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Япония Токио шаҳрида ўтказиладиган халкаро мусобақага ҳам таклиф этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг