UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

07 июн 16:00
Янгиликлар

Бошқалар

Олимпиада-2024 мезбонлиги учун даъвогарлар маълум

Теглар :  Олимпиада-2024
Халқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ) Будапешт, Лос-Анжелес, Париж ва Рим шаҳарларининг 2024 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун топширган талабномаларини маъқуллади.

Эндиликда улар иккинчи босқичда мезбонлик учун курашни давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, даъвогар шаҳарлардан талабномалар 2015 йилнинг 15 сентябрига қадар қабул қилинган эди ва шундан сўнг саралашнинг биринчи босқичи бошланган эди.

Дастлабки босқичда даъвогар шаҳарлар ўйинларнинг ўтказиш бўйича ўз қарашлари, концепция ва стратегияларини тақдим этишганди. Мазкур ҳужжатларни ҳар томонлама тахлил қилган ишчи гуруҳ комиссияси ХОҚ ижроқўмига тақдим этган. 

Иккинчи босқичда даъвогар шаҳарлар ва маҳаллий Миллий олимпия қўмиталари учун турли семинарлар ўтказилади. 2016 йилнинг 7 октябрига қадар даъвогар шаҳарлар бошқарув, молия ва хуқуқ масалалари билан боғлиқ хужжатларни ХОҚга тақдим этишлари лозим.

Октябрь – ноябрь ойларида хужжатларни таҳлил қилиб, ижроқўмга тақдим этадиган ишчи гуруҳнинг баҳолаш комиссияси тасдиқланади. Шундан сўнг, жорий йилнинг декабрь ойида ХОҚ кейинги босқичга чиққан даъвогар шаҳарларни эълон қилади.

2024 йилги Олимпиада ўйинларининг мезбони 2017 йил 15 сентябрь куни Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказиладиган ХОҚнинг 130-сессиясида эълон қилинади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг