UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0

03 авг 18:34
Янгиликлар

Оғир атлетика, Токио-2020, Қизиқарли!

Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев ҳақида нималар биламиз?

Бугун оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев Олимпиада рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг янги Олимпия чемпиони ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Акбар Жўраев 1999 йил 8 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ғазалкент туманидаги Сойлиқ қишлоғида туғилган. Қайд этиш жоиз, ушбу қишлоқ терма жамоамиз учун бир қатор маҳоратли атлетларни етказиб берган. Жумладан, Акбарнинг ўзи оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони бўлган акаси Азиз Жўраевга қизиқиб ушбу спортга кириб келган. Биринчи мураббийи Фарҳод Мирзажанов. Токио-2020 Олимпиадасига Баҳром Мендибоев қўл остида тайёрланди.

Спортчимиз халқаро майдондаги илк муваффақиятига 2018 йил эришганди. Жўраев ёшлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган эди. Шу йилнинг ўзида Тошкентда ўтган U20 жаҳон чемпионатида эса кумуш медалга эга чиқди. Йил якунида катталар ўртасидаги дунё биринчилигида тўртинчи поғонадан ўрин олди.

2019 йил Тошкентдаги олган ёшлар ўртасидаги ЖЧ кумуш медалини Фижида олтинга айлантирди. Шу йил Паттайя (Таиланд) мезбонлик қилган катталар ўртасидаги дунё биринчилигида силтаб кўтариш машқида иккинчи, икки кураш бўйича эса тўртинчи натижани қайд этди.

Жорий йилнинг апрель ойида пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида тажрибали Руслан Нурудинов билан рақобат олиб борган Жўраев Олимпиада чемпионига 1 кг фарқи билан имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу ой Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан эълон қилинган рейтинг якуни бўйича Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.

МОҚ маълумотлари асосида тайёрланди.

Ушбу муваффақият билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
03 авг 23:24:26
Elnura
Barakalla!!borakanu
   
03 авг 19:27:18
Bahrom Abdurahmonov
Ota-onasiga, barcha ustozlariga RAHMAT!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг