09 июл 12:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди
Рио Олимпиадаси чемпиони, қозоғистонлик Данияр Елеусинов Астанада қўлга олинди.
Хабарларга кўра, Елеусинов иккита йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ва шундан сўнг воқеа жойидан яширинган. Полиция вакилларининг таъкидлашича, боксчи автомобилни маст ҳолатда бошқарган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Данияр Елеусинов — Қозоғистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, 2013 йилги жаҳон чемпиони ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида у IBO йўналишида ярим ўрта вазн жаҳон чемпиони ҳамда IBF Inter-Continental камари соҳиби бўлган.

Ҳавола :
Манба : Tengrinews
Фикрлар