UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 мар 14:30
Янгиликлар

Дзюдо

Олимпиада ҳамда уч карра жаҳон чемпиони 53 ёшида вафот этди

Теглар :  ДзюдоЯпония
Дзюдо тарихида из қолдира олган спортчилардан бири Тошихико Кого саратон касаллиги сабаб вафот этди.

“Мен бу янгиликни эшитиб жуда хафа бўлдим. Биз Сеул, Барселона ва Атланта Олимпиадаларида Япония шарафини биргаликда ҳимоя қилганмиз. У ўз даврининг буюк спортчиси, дзюдога эса чексиз муҳаббати бор эди”, - дейди Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси президенти Сеико Ҳашимото ўзининг собиқ жамоадошини хотирлаб.

Кога 1992 йил дунёда 71 кг вазн тоифасида олтин медал учун асосий да`вогар эди. Лекин у Барселона Олимпиадасидан олдин тайёргарлик жараёнида тиззасидан жароҳат олди. Тошиҳико қисқа фурсат ичида жароҳатини енгибгина қолмай, Барселона Олимпиадаси ғолибига ҳам айланди. У олтин медал учун кечган беллашувда венгриялик Барталан Ҳажтосни мағлуб этганди.

Ҳошимото шуни ҳам қўшиб қўйди: “У ғалаба қозонган пайтни эслайман. Кого менга жароҳатга қарамай олтин медал ютмоқчи эканлигини айтганди. Мен унинг кучига қойил қолганман”.

Кога Барселона Олимпиадасидан сўнг танаффус олди. Аммо, Атлантадаги "100 Ўйинларда" яна спортга қайтиб, -78 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Кога -71 ва -78 кг вазн тоифаларида уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг