17 авг 12:50
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Олимпиадада кумуш олган Левитга олтин медалнинг пул мукофот берилади
Қозоғистонлик боксчи Василий Левит Рио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган эди.
У ҳал қилувчи финал жангида россиялик Евгений Тишенкога имкониятни бой бериб қўйганди. Кўпчиликнинг фикрича, ушбу жангда Левит рақибини мағлубиятга учратганди. Лекин ҳакамлар ўзларининг нохолис баҳолашлари билан ғалабани Тишенкога тақдим этишганди.
Қозоғистон бокс федерацияси эса Василийга олтин медалга ваъда қилинган пул мукофоти берилишини маълум қилди. Қозоғистон ҳукумати Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган спортчиларга 150 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ваъда қилган.
Ҳавола :
Фикрлар