UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Богдан Гусков: "Анкалаев билан жанг ҳаётимни ўзгартириши мумкин" 0 18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0

17 фев 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиадага тайёргарлик, боксчилар билан учрашув ва туғилган кун. Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти "Янгиобод"да терма жамоа вакиллари билан учрашди

Токио Олимпиадасига оз вақт қолмоқда. Спорт оламидаги энг нуфузли мусобақага тайёргарлик эса ҳар қачонгидан ҳам жиддий давом этмоқда.

Тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш, боксчиларимиз билан учрашиш учун кеча, 16 февраль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ кеча Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув базасига борди. Айни пайтда ушбу масканда бокс бўйича терма жамоамиз вакиллари қизғин тайёргарлик олиб бормоқдалар. 



Федерация раҳбарияти аввалига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари билан мулоқот қилди. Ташкилий масалалар бўйича юзага келаётган камчиликлар, муаммолар ўрганилди. Спортчилар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича федерация раҳбариятига мурожаат қилишди. 

Шундан сўнг Сакен Полатов айни пайтда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган боксчи йигитларимиз ва мураббийларимиз билан учрашди. 

"Олдимизда қандай масъулият турганини барчангиз яхши тушуниб турибсизлар деб ўйлайман. Мамлакат раҳбари, бокс мухлислари, умуман, ўзбек спорти ишқибозлари биздан Токиода ёрқин иштирокни кутишмоқда. Муҳтарам юртбошимиз томонидан бизга катта ишонч билдирилмоқда. Тайёргарлик учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Биз ўз навбатида, ушбу билдирилаётган ишончни оқлаб, Олимпиададан ёруғ юз билан қайтишимиз керак", - деди Сакен Полатов боксчиларимиз билан суҳбатда. 


Шундан сўнг, ўз таваллуд айёмини нишонлаётган боксчимиз Исроил Мадримов ушбу сана билан муборакбод этилди. Унга федерация томонидан эсдалик совғаси тақдим этилди. 



Учрашув сўнггида терма жамоамиз вакиллари эсдалик учун суратга тушишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг