UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

07 фев 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо

Олимпия ўйинлари чемпиони мухлислари билан учрашди + ФОТО

Олимпия ўйинлари чемпиони мухлислари билан учрашди.

2020 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 6 февраль куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига бириктирилган Тошкент вилояти Бўка туманидаги 11- ҳамда 20-сонли умумтаълим мактабларида Олимпиада, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар билан мактаб ўқувчилари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Рио-2016” Олимпия ўйинлари ғолиби Фазлиддин Ғойибназаров ҳамда “Пекин-2008” олимпиадасининг кумуш медали совриндори Абдулла Тангриев ва шахмат бўйича халқаро спорт устаси Саидакбар Сайдалиевлар иштирок этди. 

Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва Халқ таълими муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида олий ўқув юртининг “Спорт мeнeжмeнти ва иқтисодиёт”, “Сув спорти, эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафeдралари тумандаги 11-сон умумтаълим мактаби билан ҳамда “Бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти”, “Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” кафeдралари 20-сонли умумтаълим мактаблари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Келгусида амалга ошириладиган иш режалари келишиб олинди. 

Эндиликда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг профессор-ўқитувчилари ўзлари масъул бўлган ушбу мактаблардаги ўқувчиларни билим салоҳиятини янада ошириш, уларни касбга йўналтириш мақсадида машғулотлар олиб боради. Ўғил-қизларга ўзлари қизиққан спорт турларини ва бошқа фанларни мукаммал ўзлаштиришларида амалий ёрдам беради. Шунингдек, ўқитувчилар маҳоратини оширишда услубий кўмак кўрсатади.

Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари ва спортчилар мактабларга ташрифи чоғида ушбу мактаблар раҳбарияти, ўқитувчилари билан учрашди. Ҳар иккала таълим муассасасида олиб борилаётган дарс жараёнлари, ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.

Самимий кечган мулоқотлар чоғида мактаблардаги мавжуд муаммолар, камчиликларни имкон қадар қисқа фурсатларда бартараф этиб, таълим муассасалари рейтингини оширишга йўналтирилган режалар тузилди. Мазкур жараёнларда нафақат мактаб жамоаси шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамкорлигини ҳам мувофиқлаштириш бўйича фикрлашиб олинди.

Учрашув сўнггида университет маъмурияти мактаб ўқувчиларига совғалар ҳадя этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг