UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Икки курашчимиз кечки дастурда Олимпиада лицензияси учун курашади, қолганлар эса... 0 11:43Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:22Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади 0 11:01Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди 0 10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0 09:09Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 08:48Нигина Абдураимова Калви турнирида 1/4 финалга чиқди 0 08:27ЕКЛ. 1/2 финал иштирокчилари маълум 0 08:01Оливейрага ғалаба берган ҳакам Царукяндан кечирим сўради 0 07:37Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 07:12Дунёнинг биринчи ракеткаси Штутгартда 1/4 финалга чиқди 0 17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0

30 июл 15:52
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Олимпия ўйинларига йўлланмалар қандай ўйналади?

Бир асрдан ошиқ вақтки, Олимпия ўйинлари сайёрамизнинг энг муҳим мусобақаси, унда қўлга киритилган медаллар эса спортда эришилган энг катта ютуқ сифатида қабул қилинмоқда.

Аммо мазкур йирик комплекс мусобақада иштирок этиш учун спортчи ва унинг жамоаси машаққати борасида Олимпия ўйинларидан кам бўлмаган синовлардан – саралаш мусобақаларидан ўтиб келиши лозим.

Ҳар бир спорт тури бўйича Олимпия ўйинларига саралаш қоидалари ва тартиби Олимпия Хартиясига мувофиқ ўша спорт турининг мусобақаларини ўтказувчи Халқаро федерация томонидан ишлаб чиқилади. Ушбу саралаш тартиби Халқаро Олимпия қўмитасининг Ижроия қўмитасига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Ҳар бир спорт тури бўйича саралаш мезонлари акс эттирилган принциплар ишлаб чиқилади ва унда ажратилган квота ўринлари, атлетга (ёши, тиббий ҳолати ва бошқа) талаблар, саралаш тартиби (мусобақаларда саралаш ўринларининг ажратилиши, тахминий (ёки аниқ) бўлиб ўтиш вақти, мусобақаларда иштирок этиш талаб ва мезонлар) мезбон давлат учун ажратилган ўринлар, уч томонлама комиссиянинг таклифига асосан ажратиладиган ўринлар ва йўлланмаларни тасдиқлаш, Олимпия ўйинлари саралаш даври каби бошқа маълумотлар тақдим этилади.

Демак, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ёзги Олимпия ўйинларида спортчи иштирок этиши учун уч йўл мавжуд булар:
саралаш мусобақаларда иштирок этиш (ва йўлланмани қўлга киритиш);
мезбон давлат спортчиси сифатида иштирок этиш;
уч томонлама комиссия таклифига асосан иштирок этиш.

Баъзи бир спорт турларида атлетлар Олимпия ўйинларига йирик халқаро мусобақаларда эгаллаган ўрни орқали йўлланма олса, баъзи бир спорт турларида мазкур спорт бўйича халқаро рейтинг натижалари орқали иштирокчилар саралаб олинади. Агар Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар сони ажратилган квоталар миқдоридан ошиб кетса, Миллий Олимпия қўмитаси давлат номидан иштирок этувчи спортчиларни танлайди.

Рейтинг мусобақаларда бериладиган очколар ҳам ушбу мусобақани нуфузидан келиб чиққан ҳолда берилади. Масалан, дзюдо спорт турида минтақавий очиқ мусобақа, Гран-при, қитъавий чемпионат, ўсмирлар Жаҳон чемпионати, Катта дубулға, Мастерс турнирлари ва жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларда эришилган натижага қараб очколар белгиланса, таэквондо WT спорт турида мусобақаларга G1, G2, G4, G8, G12, G20 каби тоифа берилади ва натижалардан келиб чиққан ҳолда мос равишда рейтинг баллари тақсимланади.

Мусобақаларни тоифаларга ажратиш бўйича ҳолат оғир атлетика спорт турида ҳам кузатилади. Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи мусобақалар олтин, кумуш, бронза даражалардаги турнирларга тоифаланадилар ва ўз даражасидан келиб чиққан ҳолда уларда эгалланиши мумкини бўлган рейтинг баллари ҳам худди шу тартибда бўлади. Шунингдек, ушбу спорт турида Олимпия ўйинларига саралаш бўйича бошқа спорт турларида учрамайдиган талаб қўйилган бўлиб, ҳар бир МОҚ учун ажратилган квалификация ўринлари маълум давлат спортчилари(тренерлар) томонидан антидопинг қоидаларини бузилиш сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Яна бир қизиқ ҳолат, Олимпия ўйинларига саралаш тизими кўплаб спорт турларида шундай ташкиллаштирилганки, рейтинг орқали йўлланма олмаган спортчи саралаш мусобақаси орқали ҳам лицензия олиш имкониятига эга бўлади. Бу ўз-ўзидан спортчиларни тўхтаб қолмасликка ундайди.

Юртимизда ҳам сўнгги йилларда кўплаб спорт турлари бўйича Олимпия ўйинларига саралаш ёки рейтинг балларини тақдим этувчи мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Дзюдо бўйича ҳар йили куз фаслида бўлиб ўтувчи Тошкент Гран-Приси, бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи каби мусобақалар анъанага айланган бўлса, каратэ бўйича Осиё чемпионати, оғир атлетика бўйича ўтказилган Халқаро бирдамлик мусобақаси ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати мусобақалари 2019-2020 йилларда ташкиллаштирилди.

Афсуски, 2020 йил коронавирус пандемияси сабабли бир неча саралаш мусобақалари қолдирилди ёки бекор қилинди. Токио 2020 ёзги Олимпия ўйинлари эса 2021 йилда бўлиб ўтиши белгилангандан сўнг саралаш тизимлари, хусусан Олимпия ўйинларига саралаш даври, саралаш мусобақалари бўлиб ўтиш вақти, рухсат этилган ёш чегараси, саралаш тизимларига ўзгартиришлар киритилди. Бугунги кунга келиб, фақатгина велосипед спорти (шоссе, трек), от спорти, чим устида хоккей ва софтбол бўйича барча квоталар тарқатилган бўлиб, ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун ажратилган квоталарнинг 57% и ўз эгаларини топган.

Хулоса қилиб айтганда, Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларимиз спортчиларининг йўлланмаларни қўлга киритиш бўйича ҳали кўплаб имкониятлари бор ва уларга бугунги кун шароитидан келиб чиққан ҳолда яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишларини, машғулотларда жиддий шуғулланиб боришларини истаб қоламиз ва режалаштирилган барча йўлланмаларни қўлга киритишларида омад тилаймиз.

Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти
Ҳ.Тошматов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг