UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0

23 авг 22:21
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Олимпиячиларимизни тақдирлаш бўйича Президент Фармойиши

Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ:

1. Қуйидаги спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлансинлар:

олтин медаль олгани учун

ҳар бири 200 000 АҚШ доллари билан:

Нурудинов Руслан Шамилевич – оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси;

Дўсматов Хасанбой Марфжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Зоиров Шахобидин Шокирович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Гаибназаров Фазлиддин Хасанбаевич – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

кумуш медаль олгани учун

ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан:

Гиясов Шахрам Джамшедович – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

бронза медали олгани учун

ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан:

Ахмадалиев Муроджон Қаҳор ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Тулаганов Рустам Тўлқин ўғли – бокс бўйича терма жамоа аъзоси;

Собиров Ришод Рашидович – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

Урозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли – дзюдо бўйича терма жамоа аъзоси;

Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули – юнон-рум кураши бўйича терма жамоа аъзоси;

Наврузов Ихтиёр Каримович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси;

Ибрагимов Магомед Идрисович – эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси.

2. Белгилаб қўйилсинки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминласин, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилсин.

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,

2016 йил 23 август

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
23 авг 23:03:19
Adilbek
Яхши кунларга ишлатсин баракасин берсин, рахмат юрт бошимизга умри узок булсин биз ёшларни коллап куватлаганли учун рахмат ташаккур...
+1   
24 авг 09:58:18
SoccerlanD
Президентимизга респект!!!!! Эътибор учун рахмат!!!
+1   
24 авг 00:54:18
Azizbek Andijon
Hammalarini omadini berovirsin ota onasiga rahmat shundek mart jasur bollarni tabiyalagan
   
24 авг 11:10:14
Serdarjan
Bizadayam 4empion bor faqat ta4ka bosiwda nasib bölsa erkin avezovham tokio 2020ga boradi
   
23 авг 23:21:24
xojakbar

Medal olomaganlagayam xich bomasam 1 000 AQSH dollar pul mukofot berlsa yomon bomast. Bulayam xarakat qldyu.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг