UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

14 дек 12:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олти нокаут ва битта дуранг. UFC on ESPN 73 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Теглар :  UFC on ESPN 73
Бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида дунёнинг энг кучли лигасининг 2025 йил ҳисобидан сўнгги турнири бўлиб ўтди.

UFC on ESPN 73 оқшомининг асосий жанги энг енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда рейтингнинг иккинчи поғонасида бораётган америкалик Брэндон Ройвал бироз кутилмаганда олтинчи ўринни эгаллаб турган португалиялик Манель Капега биринчи раунддаёқ техник нокаут билан ютқазиб қўйди. 

Турнирнинг co-main event, яъни муҳимлиги жиҳатидан иккинчи жанги ярим енгил вазн тоифасида ташкил этилди. Аргентиналик Кевин Вальехос Грузия вакили Гига Чикадзени иккинчи раундда нокаутга учратди. Бу Кевиннинг UFC октагонидаги кетма-кет учинчи ғалабаси бўлди. 

Асосий карднинг учинчи жангида ўрта вазн тоифаси вакиллари Чезари Олексейчук ва Сезар Алмейда ўзаро октагонда тўқнаш келди. Уч раунд тўлиқ давом этган тўқашувда польшалик аралаш яккакураш устаси ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 

Украиналик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Ярослав Амосов промоушендаги дебютини муваффақиятли бошлади. У биринчи раунддаёқ анаконда усулида америкалик Нил Мэгнини бўғиб қўйди. Шунингдек, Мелкуизаэль Коста, Стивен Асплунд ва Жейми-Лин Хорт ҳам бугунги турнирда муддатидан аввал ғалабага эришишди.


UFC on ESPN 73 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Манель Капе Брэндон Ройвални нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, вақти 3:18

Кевин Вальехос Гига Чикадзени нокаут қилди (қўл зарбаси) – 1-раунд, 1:29

Чезари Олексейчук Сезар Алмейдани очколар ҳисобига кўра енгди (30-27, 30-27, 30-27)

Мелкуизаэль Коста Морган Шарьени нокаутга учратди (бошга оёқ билан зарба) — 1-раунд, 1:14

Кеннеди Нзечукву ва Маркус Алмейда ўртасидаги жангда дуранг қайд этилди (28-28, 28-28, 28-28)

Бобби Грин Лэнс Гибсонни ҳакамларнинг айри қарори билан ютди (28-29, 29-28, 29-28)


Прелим кард жанглари

Ярослав Амосов Нил Мэгнини сабмишн (анаконда усули) қилди – 1-раунд, 3:14

Жоандерсон Брито Айзек Томсонни очколар бўйича таслим этди (29-28, 29-28, 29-28)

Стивен Асплунд Шон Шарафни техник нокаутга учратди (зарба) – 2-раунд, 3:49

Луан Сантос Мелисса Кроденни очколар бўйича мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28)

Гильерме Пат Аллен Фрайни очколар бўйича ютди (30-27, 30-27, 30-27)

Жейми-Лин Хорт Тереза Бледни техник нокаутга учратди (зарба) – 1-раунд, 2:05

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг