UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:28"Барселона" "Манчестер Сити" етакчиларидан бирини 50 млн еврога сотиб олиши мумкин 0 10:07Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жанги қайси вазнда бўлиши маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади! 0 09:46Madrid Open. Наоми Осака Мадридда муваффақиятли старт олди 0 09:25Цзю Австралияда камарини ҳимоя қилди 0 09:04Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди! 0 08:43Саиджамшид Жафаров барибир Қозоғистонда жанг қиладиган бўлди. Унинг янги рақиби тасдиқланди 0 08:22Расман. Тим Цзю ҳам Исроил Мадримов билан бир оқшомда жанг қилиши тасдиқланди 0 08:01Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди. Рақиб топ-15 вакили! 0 07:26"Эвертон"га ютқазган "Ливерпуль" чемпионлик имкониятини янада ёмонлаштириб олди 0 22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 1 22:43Исроил Мадримов: "Мен Спенс эмасман. Бу менинг дивизионим" 0

27 ноя 15:54
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Олтин ванна, бенгал йўлбарси ва бир гараж машина. Тайсон дунёдаги энг бой спортчи бўлган! Aммо у 700 миллион долларни...

Теглар :  Майк Тайсон
Майк Тайсон нафақат спорт, балки молиявий томондан ҳам рекордлар ўрнатган.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Тайсоннинг банкдаги ҳисоб рақамларида жанглардан ишлаб олинган  ярим миллиард долларга яқин пуллари бўлган эди. Тайсон бу пуллардан нафақат промоутери Дон Кингнинг қаллобликлари эвазига, балки шоҳона ҳаёт тарзи сабаб ҳам маҳрум бўлган. Бундай шоҳона ҳаётни ҳозирги кунда Флойд Мейвейзер ҳам ўзига раво кўрмайди.

Майк ўзининг биринчи чемпионлик жангиданоқ катта гонорарлар олишни бошлаган. Тайсон 1986 йил Тревор Бербикга қарши жанги учун 1.5 миллион доллар миқдоридаги чекни қабул қилиб олган. Бу ўша пайт учун катта миқдордаги пул эди.

Бир йил ўтмасдан, Тайсон мутлақ чемпионга айланди ва ҳар бир жанги учун ўнлаб миллион долларлар ишлаб топишни бошлади. 1988 йили Майкл Спинксга қарши жангида олган гонорари ўша давр рекордини ўрнатган эди - 22 миллион доллар. Агар бу гонарарни жанг давом этган сонияларга бўлсак, унда Тайсон ҳар бир сония учун 240 минг доллар ишлаб олган бўлади.

Тайсон шунчалик кўп пул топганидан, уни қаерга ишлатишни билмаган.

Ўша даврларни Тайсон шундай эслайди:

"Ёшлигимда мен пул билан қандай муомала қилишни билмас эди. Одамларга пул улашардим. Кечалар уюштирардим. Жуда кўп қизларга машина олиб берардим. Мен ўша пайт ақлдан озган эдим".

Бир сафар 30 ёшли Тайсон 410 минг доллар сарфлаб кўнгилочар кеча ташкил қилган. Кечалар Майкнинг ўша пайтдаги энг нозик томони эди.

Майк Тайсоннинг асосий уйи 21 хонали ва 24 ваннахонали Коннектикут штатидаги катта вилласи эди. Уйнинг умумий майдони 15 минг квадрат метр бўлиб, уй шунчалик катталигидан у ерда казино ва тунги клуб ҳам жойлашган эди. Бундан ташқари боксчининг Мериленд, Огаё ва Лас-Вегасда бир қанча уйлари бор эди.

Тайсон фаолияти давомида ўзи учун 111 та автомобил сотиб олган, дўстларига эса 19 та машина олиб берган. Тайсон севимли "Бентли Cонтинентал СC" машинаси учун 500 минг доллар сарфлаган. Гараждаги қолган жойни эса "Ferrari", "Lamborghini", "Range Rover", "Mercedez-Benz" ва "Rolls Royce" автомобиллари эгаллаган.

Кўпинча Тайсон машинасини кўчада қолдирар ёки яқинларига ҳайдаш учун бериб турар эди. Кейинчалик машиналарни қаерда қолдиргани ёки кимга берганини умуман эслай олмас эди.

Тайсон бир марта рафиқасига 2 миллион долларлик олтин ванна совға қилган

Тайсоннинг энг ғалати ҳариди ўзининг биринчи рафиқаси Робин Гивенсга Рождество учун совға қилган соф олтиндан ясалган ванна ҳисобланади. Майк учун бу ванна 2 миллион долларга тушган.

Тайсон интервьюларининг бирида рафиқаси Гивенс унинг ярим миллион долларлик "Bentley Continental SC" машинасини уриб олганини ва Тайсон воқеа жойидаги полиция ходимига ишни бости-бости қилиш учун ўша машинани бериб юборгани ҳақида гапирган эди.

"Мен қамалишга тайёрланаётган эдим. Полициячига машинани таклиф қилдим, у эса рози бўлди. Мен уни ёнига бордим ва шунчаки: "Сер, машинани ўзингизга олинг",-дедим. Уни ҳаракатларидан тушундимки, у рози бўлди. Мен яна: "Сиз кўп ишлайсиз, ҳаётингизни хавфга қўясиз, олинг бу лаънати машинани", -дедим.

1992 йилда Майк Тайсонда жиддий муаммолар бошланди. Майкни Дезире Вашингтон исмли машҳур актрисани зўрлашда айблаб ҳибсга олишади. Майк уч йилни қамоқда ўтказади. Озодликга чиққач ҳам у кўнгилхушликларини камайтириш ҳақида ўйламайди. Питер Макнили, Брюс Селдон ва Эвандер Холифилд билан ўтказган жанглари учун Майк 100 миллион доллардан ортиқ маблағ ишлайди.

Тайсоннинг ўша пайтлардаги ҳаражатлари қуйидагича:

- Ойига 100000$ тақинчоқ ва кийим-кечаклар учун.

- 400000$ кабутарлар ва Бенгал йўлбарси каби катта ҳайвонлар учун.

- Йилига 125000$ ҳайвонлар қаровчисига.

- Ойига 250000$ кунлик ҳаражатларга.

- 300000$ майса ва боғ парвариши учун.

- 230000$ телефонлар, пейджер ва уларнинг ҳисобларини тўлдириш учун.


Тайсон Бенгал йўлбарсини сотиб олиш тарихини қуйидагича эслайди:

"Ўша пайтлар мен турмада эдим. Агентим билан телефон орқали суҳбатлашдим. Ўша пайт мени жуда кўп машинам бор эди. Мен эса бир қанча зотдор отлар сотиб олмоқчи эдим. Агентимдан машиналарни сотиб ўрнига отлар олишни сўрадим. У эса биз нафақат зотдор отлар, балки пума, йўлбарс ёки шерлар олишимиз ҳам мумкинлигини айтди. Мен бу ҳазил эмасми дедим ва менга бир нечта йўлбарс олиб бера оладими йўқми деб сўрадим. У эса бу қийин иш эмаслигини айтди. Агентим: "Сен қамоқдан Феррарида чиқасан ва икки ёнингда йўлбарслар бўлади, бу ажойиб-ку", -деди. Мен эса рози бўлдим. У пайтлар мен мен жуда ёш эдим".

Ҳар бир йўлбарс Тайсон учун 70 минг долларга тушган. Учта Бенгал йўлбарси сотиб олинган. "Кения" лақабли йўлбарс Майкнинг севимли жонивори эди. Тайсон "Кения" билан 16 йил бирга яшайди. "Кения" қўшни қизнинг қўлини тишлаб олганидан сўнг махсус ҳодимлар йўлбарсни олиб кетишади.

"Кимдир уйимиз деворидан сакраб тушди, у ерда йўлбарс бор эди. Тушган инсон йўлбарс билан ўйнашни бошлади. Кейин эса нохуш воқеа юз берди. Вазиятни билмасларидан олдин мени судга беришмоқчи эди. Қўлини йўлбарс тишлаб олган қизнинг оиласига 250 минг доллар бердим. Мен у даврларда шунчалик аҳмоқ бўлганманки, йўлбарсларни боғлаб қўйиш ҳаёлимга ҳам келмаган", -дея эслайди Майк Тайсон.


"Forbes" журналининг маълумотларига кўра, Тайсон фаолияти давомида 685 миллион доллар ишлаб топган. Аммо 2003 йилда Тайсон ўзини банкрот деб эълон қилади. Бундан ташқари, Тайсонни АҚШ солиқ қўмитасига 23 миллион долларлик солиқ мажбурияти ҳам бор эди.

Майк Тайсон Рой Жонс билан жангидан камида 10 миллион доллар олади. Аммо, боксчи бу пулларни хайрия ишлари учун сарфлашга ваъда берди.

Бошида Жонс ва Тайсон жанги 12 сентябрь куни ўтказилиши керак эди. Аммо кейинчалик ташкилотчилар жангни 28 ноябрь кунига кўчиришди.

Маълумотларга қараганда, трансляция ҳуқуқи 50 миллион долларга сотилган. Тайсоннинг кафолатланган бонуси 10 миллионни ташкил қилади. Агар жанг сотувлари яхши кетса яна 10 миллион доллар олиши мумкин. Тайсон барча пулларни хайрия мақсадида сарфлашини эълон қилган эди.

"Мен барча пулларни хайрия учун сарфлайман. Олдингидек пулларим йўқлигидан хурсандман. Ҳозир мени атрофимда фақат пулларим учун юрадиган қузғунлар тўдаси йўқ. Ҳозир мен шунчаки ўзим ёқтирадиган иш билан шуғулланаётганимдан бахтлиман", -дейди Майк Тайсон.


Хорижий сайт асосида Жалолхон тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг