UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

07 янв 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

О'Мэлли Мейвезер ҳақида: "У кунига уч-тўрт мартадан машғулот ўтказган"

UFC жангчиси Шон О'Мэлли америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер ҳақида гапирди.

Энг енгил вазн (- 53,5 кг)да америкалик UFC жангчиси, рейтинг пешқадами бўлиб турган Шон О'Мэлли (16-1-1) ҳамюрти, афсонавий боксчи Флойд Мейвезер (50-0)дан ҳайратда эканини яширмади.

"Мен Флойднинг кўплаб видеоларини томоша қилдим. У кунига уч-тўрт марта машғулот ўтказган экан, ваҳоланки, бир соат давомида "мешок" уриши ҳам мумкин экан. 50:0 ҳисобида рекорд ўрнатиш ва мағлубиятсиз кетиш жуда ёқимли. Бу илҳомлантиради. 

Мен 50:0 қилишга ҳаракат қиляпман, ҳаммаси унинг иш услуби бўйича. Шуларсиз сиз Флойд Мейвезер бўла олмайсиз. Сиз доимо югуришингиз, "мешок" ва лапалар билан ишлашингиз керак. Аммо у машғулот ўтказмаганида, ёнида фақат қизлар бўларди. Бу "баланс" дейилади", - дейди О'Мэлли.

Шон О'Мэлли сўнгги бор 2022 йил 22 октябрь куни Абу-Даби (БАА)да ташкил этилган UFC 280 турнири доирасида россиялик Петр Ян (16-4)га қарши октагонга кўтарилиб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг