UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0

26 авг 17:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

О'Мэлли Нурмагомедов учун осон ўлжа. Доғистонлик йигит Стрелингнинг хатоларини такорламайди

Янги чемпионнинг шафқатсиз болғачаси бор, лекин уни очишга улгурмаслиги мумкин.

Шон О'Мэлли энг енгил вазн тоифасида янги UFC чемпиони бўлди. Унинг Алжамейн Стерлинг устидан қозонган ғалабаси ҳақиқий сенсация эди. Шон хатога йўл қўйган рақибини дарҳол жазолади. Аммо яқин-яқингача О'Мэлли чемпионлик камарини елкасига осиб қўйишига ишониш қийин эди. Тўғри, Шон ўта енгил вазн тоифасида доминант кучга айланишига шубҳа бор. Асосий хавф эса Россиядан.

Ушбу дивизионнинг умидли жангчилардан бири Умар Нурмагомедовдир. Хабибнинг жияни шунчаки рақибларини мағлуб этди ва Кори Сандхаген билан жанг қилишга мажбур бўлди. Ҳаттоки, Кори UFC бу жангга камар учун даъвогарлик мақомини беришни режалаштирганини ҳам айтди. Аммо ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Умар жароҳат олиб октагонга кира олмади. Шу боис, камар учун курашдан бироз четга чиқиб қолди. Бироқ, касалхонадан қайтгандан сўнг, промоушен раҳбарлари Умарни узоқ вақт куттирмасликлари аниқ.

О'Мэлли ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг нафақат дивизионда, балки ундан ташқарида ҳам энг кутилган воқеа бўлиши мумкин. Чунки жангчилар «стойка»даги энг кучли тўқнашувни намойиш этишга қодир. Раони Барселос билан сўнгги жангида россиялик ажойиб нокаут қайд этди, зарба ўтказиб юборишдан қўрқмаслигини кўрсатди. Бироқ, титул учун курашда Хабибнинг жияни барча интрига ва шубҳаларни йўқ қиладиган даражада ишончлироқ ҳаракат қилади деган туйғу бор.

О'Мэлли ажойиб панчер. UFC'даги деярли барча ғалабаларини нокаут билан қўлга киритган. Лекин биз ҳеч қачон бундай даражадаги жангчиларнинг учрашувини кузатмаганмиз. Қизиғи шундаки, ҳатто Петр Ян унга партерда муаммо туғдирган. Ян Шонни  партерга йиқитган. Аммо партерда муваффақиятга эришишнинг иложи бўлмади, чунки Петрнинг ўзи ҳам панчер ҳисобланади ва кўп ҳам курашга киришмайди.

Кўпчилик жангда Стерлинг дарҳол ўзининг курашдаги устинлигидан фойдаланиб Шонни партерда енгади деб ўйлаганди. Алжо эса негадир «стойка»дан бошлашга қарор қилди. Ва у энг даҳшатли қуролга - Шоннинг зарбаларига дуч келди. Умар чемпионлик камарини хавф остига қўйиб Алжамейннинг хатосини такрорламайди. Хабибнинг амакиваччаси рақибни зудлик билан партерга йиқитади ва ўша вақтдаёқ жанг тақдирини ҳал қилади.

О'Мэлли ғалаба қозонди, лекин фақат Умарнинг чемпионлик йўлини осонлаштирди. Негаки, Стерлинг Умар учун жиддийроқ синов бўлиши мумкин эди. У аллақачон курашда устунлигини, «стойка»да ҳайратга солишга қодирлигини намойиш этган. Шон анча содда жангчи. Нурмагомедовга қарши курашда эса сенсация қилиши лозим. Акс ҳолда, чемпионлик камари Россия томон йўл олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 авг 19:53:37
CHELSEA2211
Bir yoqlama maqola...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг