UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

25 июл 17:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўнта жангнинг ҳаммасида ғалабага эришган боксчимиз WBC камари учун жанг ўтказади

Истеъдодли ёш боксчимиз Равшан Маҳаммаджонов тез орада ёшлар (24 ёшгача бўлган боксчилар) ўртасидаги WBC чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

"Оқтепа" бокс клуби аъзоси ҳисобланган 21 ёшли чарм қўлқоп устамизнинг чемпионлик жанги сентябрь ойига мўлжалланмоқда. Ҳозирда жанг юзасидан промоутер ва менежерларнинг музокараси давом этмоқда. 

"Бу камар биз учун жуда ҳам муҳим. Равшан бўлажак жангда ғалаба қозонса, рейтингда Топ-20га кириб олади. Айни пайтда рақиблар билан музокара ўтказяпмиз. Жуда катта эҳтимол билан унинг рақиби украиналик 20 яшар Владимир Гордиенко бўлади. Айнан шу рақибни бизга WBC тақдим этмоқда. Жанг нейтрал давлат ҳудудидаги бокс оқшомларининг бири доирасида ўтказилади", - деди бизга берган интервьюсида боксчимизнинг мураббийи Зуфар Сулаймонов.

Маълумот учун, Равшан Маҳаммаджонов проф рингда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Гордиенко эса проф боксда ўтказган 9 та жангининг 8 тасида зафар қучган. Учта жангни нокаут билан якунлаган. Ҳисобида битта мағлубият бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг