13 мар 12:55
Янгиликлар
Теннис
Опа-сингиллар тўқнашувида Винуснинг қўли баланд келди
Америкалик теннисчи Винус Уильямс Индиан-Уэллсдаги мусобақанинг учинчи босқичида синглиси Серена Уильямсга қарши кортга чиқди.
1 соат 26 дақиқа давом этган ўйинда 37 ёшли Винус 6:3, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва тўртинчи босқич иштирокчисига айланди.
Энди у тўртинчи даврада латвиялик Анастасия Севастовага қарши ўйин ўтказади.

Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар