17 ноя 09:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Осиё чемпионати. Яна бир боксчимиз финалда қозоғистонлик рақибига қарши жанг ўтказди
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Хабар берганимиздек, бугун қитъа чемпионатида ҳал қилувчи финал жанглари ўтказилмоқда. Ҳозиргина -64 кг тоифасидаги финал жанги якунланди. Унда ҳамюртимиз Жавлонбек Йўлдошев қозоғистонлик Дархан Дуесбайга қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, бу боксчимиз ҳам рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, Осиё чемпионатининг кумуш медали билан Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар