UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Кутилмаган нокаутчи рақиб — Энтони Жошуанинг жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:22Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионатининг янги мезбони эълон қилинди 0 19:01ФИФА федерациялар шикоятидан сўнг ЖЧ-2026 мукофот жамғармасини оширадиган бўлди 0 18:39UFC чемпиони Карлос Ульберг тикланиш учун қанча вақт кераклигини айтди 0 18:17Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медаль билан 1-ўринни эгалладик! 0 17:51Илия Топурия ММАдан кейинги режалари ҳақида гапирди 0 17:24Хави: "Ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"дан маҳрум қилинган, деб ҳисобламаганман" 0 17:01"Доим шундай бўлган". Гэтжи Топурияга қарши жанг учун ваъда берди 0 16:39Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди + ФОТО 0 16:16Усик қандай ҳолатда Фьюри билан трилогиядан воз кечишини айтди 0 15:53АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар рейтинги тузилди 0 15:28"Фарқ шунда". Стерлинг нима учун ўзини Махачевдан яхшироқ деб ҳисоблашини тушунтирди 0 15:02Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирни 6 та олтин билан якунлашди 0 14:39Эдди Хирн АҚШ оғир вазни учун муҳим бўлган жанг қайси эканлигини айтди 0 14:17Нидерландия терма жамоасининг юлдузи жиддий жароҳат сабаб ЖЧни ўтказиб юборади 0

30 май 08:26
Янгиликлар

Таэквондо

Осиё чемпионатида иштирок этган таэквондочиларимиз юртимизга қайтишди

Хабарингиз бор, Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтганди.

Ушбу қитъа биринчилигида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллагандилар. Кеча тунда мусобақада иштирок этган спортчиларимиз пойтахтимизга қайтиб келишди. 

Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарлари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Юртимизга Осиё чемпионати совриндорларининг уч нафари – Ниёз Пўлатов, Мадина Маннопова ва Сардор Тоировлар қайтиб келишди. Терма жамоамизнинг қолган етакчи спортчилари эса 1-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Гран-При турнирида иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Олтин:
-74кг: Никита Рафалович
-67кг: Нигора Турсунқулова

Кумуш:
-87кг: Жасур Бойқўзиев

Бронза:
-80кг: Максим Рафалович
-63кг: Сардор Тоиров
-46кг: Мадина Маннопова
-58кг: Ниёз Пулатов
-87кг: Дмитрий Шокин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг