UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

13 апр 07:23
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этган дзюдочиларимиз Бишкекдан қайтишди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, 6-9 апрель кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтган эди.

Қитъа чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этган Илиас Илиадис ва Нелля Киямова мураббийлигидаги дзюдочиларимиз якунда 3 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан 29 давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаганди. Жамоавий баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритганди. 

Бундан бир неча дақиқа аввал терма жамоамиз делегацияси Бишкек - Тошкент авиа рейси билан юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар дзюдочиларимизни Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.      

Энди режа бўйича терма жамоамиз қисқа танаффусдан сўнг 17 апрель куни ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Грузиянинг тоғли Бакуриани шаҳрига жўнаб кетади. Ушбу йиғин Қозон "Катта Дубулға" турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг