UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Яхши хабар! Рамазон Темиров рейтингга қайтарилди 0 19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0

22 апр 16:50
Янгиликлар

Таэквондо

Осиё чемпионатидаги медалларимиз сони яна учтага кўпайди

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимизнинг совринли ўринлар учун кураши сермаҳсул давом этди.

Иккинчи куни бўлиб ўтган беллашувларда -63 кг вазнда даянга чиққан Зуҳра Очилова финалда иорданиялик Айшеҳ Алсадеҳни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. -59 кг ли қизлар баҳсида Милана Голубева финал йўлланмаси учун курашда эронлик Ялдо Валиннажотга имкониятни бой берди ва бронза медали билан кифояланди.

Ўғил болалар ўртасида кечган қизғин беллашувларнинг -63 кг вазн тоифасидаги таэквондо усталари баҳсида  Умиджон Салимов Жанубий кореялик тажрибали рақиби Сеунг Ван Кимга мағлуб бўлди ва Осиё чемпионатининг кумуш медалига лойиқ топилди.


Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин бўлиб ўтган баҳсларда ўсмирларимиздан Улуғбек Рашидов (-45 кг) кумуш, Мадинабону Маннопова (-44 кг) бронза медалини қўлга киритган эди.

Осиё чемпионатида қитъамизнинг 246 нафар спортчиси 10тадан вазн тоифасида куч синашишди. 22-24 апрель кунлари эса катталар G1 туркумига кирувчи Қозоғистон очиқ чемпионатида кортга чиқадилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг