UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

25 апр 17:39
Янгиликлар

Дзюдо

Осиё чемпионлари етишиб чиқаётган Қўқон дзюдосига назар

Теглар :  ДзюдоҚўқон
Ўзбекистон дзюдоси ҳақида гап кетганда кўз олдимизга кўпроқ Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Самарқанд вилоятлари келади.

Лекин сўнгги йилларда қолган вилоятлар ҳам терма жамоаларга номзодларни етказиб беришда жонбозлик кўрсатишяпти. Жойларда селекция ишлари жонланган. Қуйида Фарғона вилоятининг қадимий Қўқон шаҳрида олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турига қаратилаётган эътибор мавзусига тўхталамиз. Суҳбатдошимиз Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ мураббийи Муҳаммадсюуф Ҳайдаров бўладилар. 

- 1998 йилдан 2014 йилгача дзюдо билан шуғулландим, - дея сўз бошлади М.Ҳайдаров - Шу вақт оралиғида 6 карра Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда уч бор зафар қучдим. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда Европа Очиқ чемпионати совриндорига айландим. Жаҳон чемпионатида иштирок этдим. 2015 йилдан эса мураббийлик фаолиятим бошланди. 

- Спортчилик фаолиятидан мураббийликка ўтиш қийин кечмадими? 

- Дзюдони яхши кўрганим учун қийинчиликни деярли ҳис қилмадим. Фаолиятим давомида тажрибали мураббийлардан сабоқ олганим бу борада менга қўл келди деб ўйлайман.   

- Шогидларингизнинг мусобақалардаги иштироки ва натижалари ҳақида нима дея оласиз?

- Мураббийликни бошлаганимга беш йилдан сал кўпроқ вақт бўлди. Ана шу қисқа фурсат ичида шогирдларим орасидан ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпиони ва совриндорлари, қитъа кубоги ғолиблари етиб чиқди. Улар орасидан Ҳожиакбар Олимов, Аюбхон Мансуров, Элшод Исоқов, Шоҳжаҳон Атхамов, Лазизбек Шарофиддинов каби ёш дзюдочиларимизни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Қўқонда бу каби истеъдодли ёшлар кўп. 

- Қўқонда дзюдо билан шуғулланаётганлар кўпми?

- Сир эмас, Қўқон шаҳри юртимизнинг илм-маърифат марказларидан бири бўлган. Хусусан, спорт соҳасида ҳам айтишга арзигулик ютуқларга эгамиз. Сўнгги йилларда ёш дзюдочиларимиз эришаётган ютуқларга қараб, яқин келажакда биздан ҳам жаҳон ва Олимпиада чемпионлари чиқишига ишоняпман. Ҳозирги кунда Қўқон шаҳрида 7 та дзюдо зали фаолият юритяпти. Ўн нафар мураббий 500 дан зиёд болаларга дзюдо сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Кундан-кунга дзюдо билан шуғулланаётган ёшлар сафи кенгайиб боряпти.  

- Коронавирус пандемияси сабаб юзага келган карантин кунларида нималар билан машғулсизлар?

- Ҳамма қатори уйда қоляпмиз. Машғулотларни онлайн тарзида олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Шогирдларим билан махсус очилган телеграм канали орқали доимий мулоқотдамиз. Уларга топшириқ бераман. Дастур асосида машғулотларни ҳамма ўз уйида бажаряпти.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг