UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

11 апр 12:15
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари турнирни қабул қилиш учун қўшма ариза топширганди.

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзодларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди. Унга кўра, Ҳиндистон футбол федерацияси ҳам турнир мезбонлиги учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли турнирини қабул қилиш учун Индонезия, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Австралия ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси қўшма номзодлари томонидан таклиф юборилган.

Осиё футбол конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

"Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман", – деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг