UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Умар Нурмагомедов жароҳат орттириб олди 0 09:25Флик "Барселона"нинг "Лас Палмас"дан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 09:04“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади 0 08:43Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди 0 08:22Самбо: ХХХIII Спартакиада ғолиблари аниқланди 0 08:01"Барселона" кутилмаганда ўз уйида "Лас-Палмас"га ютқазиб қўйди + ВИДЕО 0 22:54Одилжон Аслоновнинг чемпионлик камари учун ўтказган жанги муддатидан олдин якунланди 0 21:21Бобоусмон Батуровнинг жангида дуранг қайд этилди 1 18:48Саиджамшид Жафаровнинг проф боксдаги дебют жанги тўлиқ давом этди 0 18:16Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди (Барча натижалар) 0 17:55Расман! Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:27"Дунёни ларзага соламан" - Шавкат Раҳмоновнинг рақибида "иштаҳа карнай" 0 17:00Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин 0 16:38Жон Жонс танқидчиларига жавоб қайтарди 0 16:16Серена Уильямс теннисдан кетиши сабаб бўлган омилни айтди 0

04 окт 19:10
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. Ўн биринчи кунда 4 та медалга эга чиқдик, уларнинг иккитаси олтин

4 октябрь куни Осиё ўйинларининг ўн биринчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Олтин:

Жалгасбай Бердимуратов (Спорт курашлари)

Шарифа Давронова (Енгил атлетика)


Кумуш:

Муҳаммадқодир Тоштемиров (Оғир атлетика)


Бронза:

Тўрабек Ҳабибуллаев (Бокс).


- - - - - 


Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


18:50. Футболчиларимиз Корея Республикасига 1:2 ҳисобида ютқазишди. Энди вакилларимиз бронза медали учун майдонга тушишади.


17:49. Сувга сакраш. Афсуски Игорь Мялин 10 метрли платформадан сакраш баҳсларида 6-ўринни эгаллади ва медаль қўлга кирита олмади. 


17:45. Шахматчи қизларимиз Ҳиндистонга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 


17:41. Футбол. Афсуски футболчиларимиз 38-дақиқада Кореядан иккинчи голни ўтказиб юборишмоқда. Ҳозирча 1:2. Ютқазяпмиз.


17:39. Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемировдан кумуш медаль! У даст кўтаришда 159, силтаб кўтаришда 192, умумий ҳисобда 351 кг натижа кўрсатди ва кумуш медални қўлга киритди!


17:28. Бу вақтга қелиб футбол бўйича терма жамоамиз Корея Республикаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этмоқда. Жасур Жалолиддинов жаримадан ажойиб гол билан ҳисобни тенглаштирди!


17:18. ОЛТИНННН!!! Енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова учхатлаб сакраш баҳсларида 14.09 натижа кўрсатди ва олтин медални қўлга киритди! 17 ёшли Шарифа мазкур Осиё ўйинларида фаолиятидаги энг яхши натижасини қайд этди! БАЛЛИ!


17:00. Оғир атлетика. Муҳаммадқодир Тоштемиров  даст кўтаришда 159 кг натижа кўрсатди. У ҳозирча иккинчи ўринда. Олдинда силтаб кўтариш баҳслари бор. 


16:50. Шахмат. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Мўғулистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ғалаба қозонди, Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев дуранг қайд этди.


16:44. Бокс. Абдумалик Халоков ярим финалда хитойлик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди! Ушбу ғалаба орқали у Париж Олимпиадаси лицензиясини ҳам қўлга киритди!


16:41. ОЛТИННН!!! Юнон-рум курашчимиз Жалгасбай Бердимуратов финалда эронлик рақибини 7:4 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди!


16:10. Шарифа Давронова уч хатлаб сакрашдаги иштирокини бошламоқда. 


16:05. Жалгасбай Бердимуратов иштирокидаги финалга оз қолмоқда.


16:00. Оғир атлетика. Муҳаммадқодир Тоштемиров ўз иштирокини бошламоқда. 


15:00. Маҳмуд Баҳшиллоев бронза медали учун баҳсда Қирғизистон вакилига имкониятни бой берди ва медалсиз қолди. 


14:12. Исломжон Баҳромов бронза медали учун кечган баҳсда кореялик рақибга 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва 5-ўрин билан кифояланди.


14:00. Спорт курашларида медаллар учун баҳслар бошланди. 


12:15. Боксчимиз Тўрабек Хабибуллаев ярим финалда хитойлик кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.


12:00. Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда япониялик рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди! Ушбу ғалаба орқали Ҳасанбой Париж Олимпиадаси лицензиясини ҳам қўлга киритди!


— Игорь Мьялин иштирокидаги финал беллашуви Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

 

11:30. Чим устида хоккей. Ўзбекистон терма жамоаси 9-ўрин учун кечган баҳсда Индонезияга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани 10-ўринда якунлади.


11:26. Игорь Мьялин 10 метрга сувга сакраш баҳсларида саралаш босқичида иштирок этиб, 341.30 очко жамғариб, финалга йўл олди. 


10:55. Шахмат. 6-тур учрашувлари бошланишига оз қолмоқда. Бу турда эркаклар терма жамоамиз Мўғулистон, қизларимиз эса Ҳиндистонга қарши баҳс олиб борадилар.


10:46. Велошоссе. Спортчиларимиз бугунги иштирокини якунлади. 141 кмга кечган баҳсда Ольга Забелинская 3:36:08 вақт билан тўққизинчи, Янина Кускова эса 3:36:10 вақт билан ўн тўртинчи бўлди. 


10:25. От спорти. Конкурчиларимиз тонгги дастурда индивидуал ҳамда жамоавий йўналишда иштирок этишган эди. Аҳамиятлиси, Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Алимжонов, Умиджон Комилов, Баҳромжон Газиевдан иборат терма жамоамиз индивидуал баҳсларда 2-саралаш босқичига, жамоавий баҳсларда финал босқичига йўл олди. Уларнинг кейинги чиқиши 11:00 да бошланади.


— Тошкент вақти билан 14:00 да юнон рум кураши бўйича бронза ва финал беллашувлари старт олди. Унда уч нафар ҳамюртимиз гиламга чиқади:

Бронза, 60 кг. Исломжон Баҳромов - Чунг Ҳанжае (Корея Республикаси)

Бронза, 67 кг. Маҳмуд Бахшиллоев - Раззак Беишеекев (Қирғизистон)

Финал, 87 кг. Жалгасбай Бердимуратов - Насир Ализаде (Эрон) 


9:58. Дилшод Омонгелдиев ўтиш босқичида кореялик Ким Ҳьёнво билан жанг қилди ва 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.


9:30. Исломжон Баҳромов (60 кг) ярим финал доирасида қирғизистонлик Жоламан Шаршенбеков билан жанг қилди ва 0:11 ҳисобида мағлуб бўлди.


9:25. Жалгасбай Бердимуратов финалда! Ҳамюртимиз ярим финал босқичида япониялик Суми Масатони 3:1 ҳисобида таслим этди.


9:13. Маҳмуд Бахшиллоев ярим финал босқичида япониялик Эндо Катсуакига қарши гиламга чиқиб, 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.


8:39. Дилшод Омонгелдиев чорак финалда эронлик Амин Кавиянинежага 3:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Эндиликда ҳамюртимиз ўтиш босқичида иштирок этади.


8:35. Исломжон Баҳромов чорак финалда хитойлик Лигуо Саони 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал масаласини ҳал қилди.


8:31. Маҳмуд Бахшиллоев туркманистонлик, Жалгасбай Бердимуратов эса қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.


7:42. Исломжон Баҳромов (60 кг) ҳам илк жангини ўтказди. Ҳамюртимиз вьетнамлик Тиен Ҳай Буйга қарши кечган жангда 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.


7:19. Юнон-рум курашчимиз Маҳмуд Бахшиллоев (67 кг) нимчорак финал босқичида ҳиндистонлик Нираж билан жанг қилди ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.


7:07. Велошоссе. Янина Кускова ҳамда Ольга Забелинская ўз иштирокини бошлади.


7:00. Айни дамда от спортининг конкур йўналишида вакилларимиз ўз чиқишини давом эттирмоқда.


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- - - - - -

4 октябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

6:00. - От спорти. Индивидуал, 1-раунд. Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Алимжонов, Умиджон Комилов, Баҳромжон Газиев

6:00 дан сўнг. - От спорти. Жамоавий, 1-раунд. Ўзбекистон (Бекзод Қурбонов, Хуршидбек Алимжонов, Умиджон Комилов, Баҳромжон Газиев)

7:00. - Велошоссе. Аёллар, финал. Янина Кускова, Ольга Забелинская

7:00. - Юнон-рум кураши. 60 кг, нимчорак финал. Исломжон Баҳромов - Тиен Ҳай Буй (Вьетнам)

7:00. - Юнон-рум кураши. 67 кг, нимчорак финал. Маҳмуд Бахшиллоев - Н. Нираж (Ҳиндистон)

7:00. - Юнон-рум кураши. 77 кг, чорак финал. Дилшод Омонгелдиев - Ҳ. Ким (Корея)/А. Кавиянинежа (Эрон) баҳси ғолибига қарши

7:00. - Юнон-рум кураши. 87 кг, чорак финал. Жалгасбай Бердимуратов - Ҳиеу Дин (Вьетнам)/М. Сайлау (Қозоғистон) баҳси ғолибига қарши

9:45. - Чим устида хоккей. Эркаклар, 9-10-ўрин учун. Ўзбекистон - Индонезия

10:00. - Сувга сакраш. Эркаклар, саралаш. Игорь Мьялин

11:45. - Бокс. Эркаклар, -51 кг, ярим финал. Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония)

12:00. - Шахмат. Эркаклар, жамоавий, 6-тур

12:00. - Шахмат. Аёллар, жамоавий, 6-тур

12:00. - Бокс. Эркаклар, -80 кг, ярим финал. Тўрабек Ҳабибуллаев - Танглайтан Тўхтарбай (Хитой)

16:00. - Оғир атлетика. Эркаклар, 81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров

16:10. - Енгил атлетика. Аёллар, узунликка сакраш. Шарифа Давронова

16:30. - Бокс. Эркаклар, -57 кг, ярим финал. Абдумалик Халоков - Пинг Лю (Хитой)

17:00. - Футбол. Эркаклар, ярим финал. Ўзбекистон - Жанубий Корея.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
04 окт 18:36:44
Bulent Ersoy
Bugun bizda medalga uynab bittasiniyam ololmagani yomon buldi lekin xammasini omadga yuyishxam yaramiydi chunki kutli xar qanday sharoitdaxam kuchi buladi uzi kurashchilarimiz tayorgarligi yaxshi mas ekan buni jaxon chempionatidayam kurdik umuman natija kursatolmayapti mana osiyodayam koreyaga mag'lub bulib utiribti trenerni almashtirish.kere
+1   
04 окт 17:31:36
aszmuzb
Таир Мадияров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жалгасбай! Атана рахмет! Каракалпакстан сендей азаматлары менен мактанады!
Нафақат Қорақалпоғистон Ўзбекистон хам фахрланади ...
+1   
04 окт 16:50:30
Таир Мадияров
Жалгасбай! Атана рахмет! Каракалпакстан сендей азаматлары менен мактанады!
+1   
04 окт 10:18:23
Bulent Ersoy
Ex bronzaniyam quldan chiqaribtide koregayam yutqqazadimi eronga yutqazsayam tushunardim
   
04 окт 18:28:54
Bulent Ersoy
Ot sporti nima buldi
   
04 окт 17:12:44
Bulent Ersoy
Ex asosiy raqibi yuq joyda 2 chi yana uzi u dast kutarishta yaxshiyuOgir atletikani qaerda kursa buladi
   
04 окт 16:19:04
Bulent Ersoy
Shu hindchalikxam bumadik qirgizni yuti bronza oldi
   
04 окт 12:20:58
TOKIO-2020
Япон жудаям айёр боксчи экан. Хасанбой эса босиқлик билан ҳаммасини хал қилди қойил.
   
04 окт 12:02:42
Bulent Ersoy
Xasanboy qochib yuribti zurlihini kursatib urib tashamiydimi finalda omad
   
04 окт 10:20:00
Aziz Nabiev
Yunon rum kurashchilar faqat yutqazishdiey eng alamlisi qirgʻizga 0-11 ga nimaga tayyorlangan bitta finalda.
   
04 окт 08:54:30
Bulent Ersoy
Uzi uchta ishtirokchiga yaxshi raqiblar tushgan bumasa eron engilsa xayron bulardim
   
04 окт 08:51:29
Тож
Юнон-рум курашини олиб берсин Спорт тв. 150 кмли велошассени шархлайман деб шархловчини ўзиям зерикиб кетдию! Қисқароқ қилиб олиб берса бўладику! Бир ярим соатдан бери велошассени кузатиб ўтирибмиз. Бизникидарга омад!
   
04 окт 08:39:18
Boks
Хасонбойни ракиби кучли жахон чемпионатидям анча кинаганди хасонбойни, торабекта еса Жаһон чемпионати финалисти ракиб болипти амалдаги чемпионниям чикарворди, Хасан билан торага анча кийн
   
04 окт 08:38:21
Bulent Ersoy
Konkur nima buldi bizni federatsiya raxbatixam qatnashayotgan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг