UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Богдан Гусков: "Анкалаев билан жанг ҳаётимни ўзгартириши мумкин" 0 18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0

07 авг 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон спорт делегациясининг янги экипировкалари намойиш этилди + ФОТО

Теглар :  Осиё ўйинлари
18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда навбатдаги Осиё ўйинлари ўтказилади.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси учун тақдим этилган либослар тақдимоти ташкил қилинди.Спортчиларимиз учун янги экипировкалар Хитойнинг «QIERTE Co. Ltd» компанияси томонидан PRES-JOG бренди билан тақдим этилган."Спорт экипировкалари тайёрланиш жараёнида Осиё ўйинлари бўлиб ўтадиган мамлакат - Индонезиянинг иқлими ҳам ҳисобга олинган.  Хусусан, Жакарта ва Палембангда тез-тез ёмғир ёғишини хисобга олиб, капюшонли кийимлардан ва сув шиммайдиган матолардан спорт экипировкаларини ишлаб чиқарилди. Спорт либоси тўқ кўк ва оқ ранглардан ташкил топган. Ундан шунингдек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг рамзи ҳам ўрин олган. Спортчиларимиз нафақат мусобақа давомида, балки кундалик ҳаётда ҳам фойдаланишлари учун минимализмга алоҳида эътибор қаратилган", - дейилади МОҚ пресс-релизида.Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш маросими 18 август куни Жакартада бўлиб ўтади. Осиё ўйинларида юртимиз шарафини 232 нафар спортчи 30та спорт турида ҳимоя қилади.

Шунингдек, бугун МОҚда Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимизни кузатиш маросими ҳам ўтказилди.





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг