UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

05 окт 10:00
Янгиликлар

Фотогалерея, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Ўзбекистон
Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди.

Спортчилар махсус чартер рейс орқали пойтахтга етиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида делегацияни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат вакиллари, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, спорт жамоатчилиги ҳамда мухлислар кутиб олди.

Тантанали маросимда Абдулла Арипов спортчиларни ХХ ёзги Осиё ўйинларида қайд этилган натижалар билан табриклади. Шунингдек, делегация аъзоларига Президент табриги етказилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медаль қўлга киритди. Ушбу натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.

Кутиб олиш маросимидан суратлар:



Суратлар муаллифи: Дилдора Рустамова/olamsport.com

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг