UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 10:23Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0

14 май 08:49
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё велоспорти раҳбари Тошкентда

12 май куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Ал Шафар билан учрашди.

Меҳмон ўзбекистонлик спортчиларнинг ажойиб ғалабалари акс этган музей  экспозиция ва экспонатлари билан таништирилди. Сўнгра республикамизда велосипед спортининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро доирадаги долзарб масалалар бўйича суҳбат бўлиб ўтди.

Рустам Қурбанов Осиё велоспорти раҳбарини қутлар экан, спортнинг бу турида Ўзбекистон ўз ютуқларига эга эканлигини, бироқ ўша ғалабалар анча аввал қўлга киритилганини, орада ўзига хос узилиш юзага келганини, сўнгги даврда мамлакатимиз федерацияси раҳбарияти томонидан велосипед спортини янада ривожлантириш ва ёшлар орасида оммавийлаштириш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилаётганини билдириб, ўсмирлар учун велосипедлар, паралимпиячи пойгачилар учун техника таъминоти борасида амалий ёрдам кўрсатилиши айни муддао бўлишини таъкидлади.

Ал Шафар Ўзбекистонда ўзини меҳмонда эмас, балки дўстларининг уйидагидек ҳис қилишини, спортга, хусусан болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни ривожлантиришга катта эътибор берилаётганидан таъсирланганини айтиб ўтди. Осиё спорти эришаётган ютуқларда ўзбекистонликларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси борлигига алоҳида тўхталаркан, велоспорт соҳасида ҳам юртдошларимиз сезиларли ўсиш имкониятларига эгалигини қайд этди. Осиё велоспорти раҳбари 11 май куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева билан учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик юзасидан атрофлича музокара олиб борилганидан хурсандлигини билдирди. 

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ва Осиё велоспорт конфедерацияси  президенти ўртасидаги мулоқот чоғида Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Ўзбекистон велоспортчилари ўртасида икки томонлама ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, Ўзбекистон велосипедчилар терма жамоасининг хорижда малака ошириши, тажриба алмашиши, нуфузли мусобақаларда иштирок этишини йўлга қўйиш, минтақавий велоклуб очиш, Ўзбекистонда велоспорт мураббийлари учун халқаро йиғинлар ташкил этиш, мамлакатимиз ҳудудида 2019 йилда велошоссе бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Меҳмон юртимизда бир қатор спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари юксак савияда ўтказилганидан яхши хабардорлиги, Осиё велоспорт конфедерацияси велошоссе бўйича мусобақани ўтказиш учун зарур бўлган ёрдамни беришга тайёрлигини таъкидлади. Дарвоқе, ўша йилги чемпионатда 2020 йилги ёзги олимпиадага йўлланмалар соҳиблари аниқланиши турнир нуфузини кўтариши шубҳасизлигига эътибор қаратилди.

Осиё велоспорти раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи ўзбек велосипедчиларининг янги ютуқларига кўмаклашади деган умиддамиз.

Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг