UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб Осиё чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди 0 07:24Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар боксчимиз рингга чиқади 0 07:03ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, мусобақани тарк этди. Азмун 3 дақиқада 2 та гол урди + ВИДЕО 0 23:30Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди? 0 21:57"Ҳумо" "Иртиш"ни иккинчи ўйинда ҳам аяб ўтирмай, рақиб дарвозасига 10 та шайба киритди 0 19:43Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди! 0 19:22"Барселона"нинг юлдуз тарбияланувчиси "Арсенал" ва "Реал" шорт-листига кирди 0 19:01Пантожа Асакурага, Раҳмонов эса Гаррига қарши! Йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 310 ҳақидаги маълумотлар билан танишинг 0 18:39Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди 0 18:17Саудиядагилар Фьюри ва Кличко ўртасида жанг ташкил қилиш истагида 0 17:54"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 17:31Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба 0 17:10Ҳумоюн Султонов 992-ракеткага қарши қийин учрашув ўтказди 0 16:48Сабина Бобоқулова Осиё чемпионати ярим финалига чиқди 0 16:37Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) 0

12 апр 18:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Оскар Де Ла Хойя фаолиятини 13 йилдан сўнг тиклайди. У 90-йилларнинг энг яхши боксчиларидан бири ва муваффақиятли промоутер!

Ёзда кўплаб афсонавий фахрийлар жанг қилишади.

Оскар Де Ла Хойя 1990-2000 йиллар бошидаги асосий юлдуз боксчилардан бири. У олтита йўналишда жаҳон чемпиони бўлди, ақлбовар қилмайдиган миқдорда пул олди ва тарихдаги энг бой боксчига айланди.

Ушбу кўрсаткич бўйича фақат Флойд Мейвезер ундан устун туриши мумкин. Бу ҳам бўлса, бир пайтлар Оскар Флойдга пулли жангларга эшикни очиб, у билан жанг қилиш имкониятини бергани учун.

Де Ла Хойя боксдан нафрат билан воз кечганига қарамай, 2008 йил декабрь ойида Менни Пакяога муддатидан олдин ютқазиб қўйган ҳамда гиёҳвандлик ва алкоголь билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган бўлсада, у замонавий жангларни ташкиллаштириб, давримизнинг асосий промоутерларидан бирига айланди. Энди у яна қўлқоп кийишга туртки топди, аммо, 47 ёшли афсонадан ғайриоддий нарса кутмаслигингиз керак.


Де Ла Хойя рингга қайтишини Бен Аскрен ва Жейк Пол ўртасидаги жанг учун ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилди. Бу жуда рамзий маънога эга

Оскар пулга муҳтож одам эмас. Шуни айтишимиз мумкинки, профессионал рингдаги биринчи жанг учун у 200 минг доллар гонорар олганди. Бугунги кунда бу энг яхши боксчилар учун муносиб нарх ва 1992 йилда кўплаб чемпионлар жанг учун бундай пулни орзу қилишарди.

Фаолияти давомида Де Ла Хойя 700 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаган, шунинг учун Оскар пул учун ҳатто соғлиғини хавф остига қўяди деб ўйлаш бемаъниликдир.

Golden Boy Promotions компанияси раҳбари сўнгги беш йил ичида қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни доимий равишда қўллаб-қувватламоқда, аммо у ўтган йилнинг августида боксдаги энг қаттиқ зарбага эга боксчилардан бири Геннадий Головкинга қарши курашмоқчи эканлигини айтди.

"Головкин билан жанг қилиш менга қанчалик осон бўлишини биласизми? Вой Худойим. Бу, албатта, юқори савиядаги жанг бўлади. Мен ҳар доим зарбаларни яхши ушлаб қолганман ва ҳар доим Головкин каби боксчилар билан муомала қилганман. Менимча, бу осон ғалаба бўлади. Мен, албатта, бундай жанг вариантини кўриб чиқаяпман", - деди Оскар.

Головкин бу баёнотга етарлича тезкор муносабат билдирди ва ҳатто ўз мухлисларини Де Ла Хойяни шундай жасур тахмин учун ўлдиришга тайёр эканлиги билан ҳайратда қолдирди:

"Сиз Оскарни биласиз, унинг оғзи қанчалик ифлослигини биласиз. Геннадий Головкин билан боғлиқ барча нарсалар у учун даҳшатли туш. У ҳар қандай гапни гапириши мумкин, лекин менга шуни айтишга ижозат беринг: агар рингда бирон кишини қонуний равишда ўлдириш имконига эга бўлганимда, ундан фойдаланар эдим".


Оскар журналистлар уни нотўғри тушунганликларини тан олди:

"Йўқ, мен ҳеч қачон Головкин билан жанг қилмоқчи эканлигимни айтмаганман. Мен унинг ажойиб жангчи эканлигини айтдим ва мен ҳам у билан жанг қилишга тайёр эканлигимни билдирдим, лекин фақат бирор-бир одам билан жанг қилишга тайёр эканлигим сабабли. Бироқ мен уни чиндан ҳам ҳурмат қиламан. Жуда ҳам. Менимча, у ажойиб чемпион. Аммо ростдан ҳам боксга қайтсам, биринчи ўрта вазннинг етакчиларидан бирига қарши жанг қиламан. Ҳа, бу кўргазма эмас, балки ҳақиқий кураш бўлади".

Аммо ҳаттоки, бу eрда ҳам у ўзига ҳеч қандай фойда келтирмайди, чунки дивизион eтакчисига қарши ҳақиқий кураш спортда ҳеч қандай мақомга эга эмаслиги аниқ. Аммо у каби кекса ёшдаги афсонага эга кўргазма баҳслари бошқа масала.

У собиқ UFC жангчиси Бен Аскрен ва YouTuber Логан Пол ўртасидаги бокс жангига бағишланган матбуот анжумани пайтида Де Ла Хойянинг жамоатчиликка қайтишини эълон қилгани рамзий маънога эга. Тадбирда бўлган репер Снуп Догг афсонани рингда кўришни хоҳлаганини қандай айтгани номаълум. Оскар уни кутиб туришига йўл қўймади.

"3 июль куни мен қайтиб келишни режалаштираман",- деди Де Ла Хойя, шундан кейин у жасорат билан микрофонни ташлади.


Ёзда биз кўплаб афсонавий жангларни кўрамиз. Холифилд билан Тайсондан, Котто ва Маркесгача

Де Ла Хойянинг қарори боксчилар ва жамоатчилик ўртасида тортишувларга сабаб бўлди. Масалан, Рой Жонс, фақат Майк Тайсонга қарши кўргазмали жанг ўтказгандан сўнг, бошқасини ўтказишга аллақачон рози бўлган ва UCF президенти Дана Уайт бўлаётган воқеаларни кулгили деб атаган.

Воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, тобора кўпроқ афсоналар рингга қайтмоқда.

Тайсон ва Жонс аллақачон жанг қилишган, эҳтимол Майк Эвандер Холифилдга қарши учинчи жангини ўтказиши мумкин.

Леннокс Люис ва Руслан Проводников яна бокс қўлқопларини михдан олиб ташлаш истагини билдиришди, Владимир Кличко ҳам шунга ишора қилмоқда. 12 июнь куни Майамида рингнинг яна икки афсонаси - Мигел Котто ва Хуан Мануэл Маркес ўртасида кўргазма жанги бўлиб ўтади.

19 июнь куни Гвадалахарада 58 ёшида Мексиканинг асосий бокс иконаси Хулио Сезар Чавес жанг қилади ва бу ерда пул энг муҳим жиҳат эмас. Масалан, Майк Тайсон Жонс билан жанг учун олган 10 миллион долларни хайрия ишига сарфлаган.

Шубҳасиз, уларнинг ҳар бири блогерлар ва ММА жангчилари қандай ареналарда тўпланишаётганини томоша қилиб, кўплаб эски мактаб бокс мухлислари ўз жангларига боришига ишонишади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам жамоатчилик учун Майк Тайсон ёки ака-ука Поллар сингари қизиқ эмас.

Айтганча, Де Ла Хойя фаолиятини тугаганидан кейин аллақачон битта шоу-жанг ўтказишга улгурган. 2009 йил сентябрь ойида у "Shaq VS" телекўрсатувида NBA афсонаси, баскетболчи Шакил O'Нил билан жанг қилган (кўрсатувда Шакил ўз спортларидаги таниқлилар билан беллашади).

Баскетболчи антропометрияда жуда катта устунликка эга эди, О'Нилнинг бўйи рақибидан 37 см баланд, оғирлиги эса 50 кг дан кўпроқ. Шакил Менни Пакяо карьерасини тугатгани учун Оскарни мазах қилиб, Менни Шакио номи билан рингга чиқди. Интрига қўшиш учун баскетболчининг бурчагида Пакьяонинг мураббийи Фредди Роуч бор эди. Бу ёрдам бермади, Оскар якдил қарор билан ғолиб бўлди.

Аммо ҳамма нарса эпик кўринарди. Жангчилар ҳаққоний курашдилар, О'Нил Николай Валуевнинг такомиллаштирилган версиясига ўхшайди ва жанг охирида уни сўнгги ҳужум шу қадар кўтариб юборганки, у гонгни эшитмади. Де Ла Хойянинг мураббийи Бернард Хопкинс рингга сакраб чиқди ва Шакка сакраб, уни ерга йиқитди. Жанг томошабинларга кўчди, кўпчилик шу кунгача бўлиб ўтмаган реванш жангини сўради. Балки ҳозир буни амалга оширишар?

Эҳтимол, айнан шундай ҳис-туйғуларни Де Ла Хойя соғиниб қолган бўлиши мумкин, 13 йил давомида у рингда ва матбуот анжуманларида боксчилар ёнида промоутер сифатида туришдан чарчаган.

Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг