23 апр 07:06
Янгиликлар
От спорти. Учкураш беллашувларида ғолиблар аниқланди
Ушбу турнир мамлакатнинг учкурашга ихтисослашган барча мард чавандозларини ўзида жамлади. Мусобақанинг биринчи кунида спортчилар манежда от йўрттириш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Иккинчи кун бироз мушкулроқ бўлган машқлар – кросс ва конкур йўналишлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.
Биринчи учкураш якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин — Нурис Авлоқулов — “Хело сенсей”
2-ўрин — Абдуазим Рамзиддинов — “Аль-абджар”
3-ўрин — Темурбек Ахмедов — “Тайсон”
Иккинчи учкураш натижалари:
1-ўрин — Аслбек Нематжанов – «Солист»
2-ўрин — Гофуржон Тошболтаев – «Пентагон»
Эслатиб ўтамиз, учкураш бўйича 1998-2000 йилларда туғилган ва ундан ёш бўлган спортчилар орасидаги шахсий-жамоавий Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар республиканинг олий ўқув юртларига имтиёзли кириш лицензиясини қўлга киритишади.
Фикрлар