27 мар 08:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Отабек Холматов иштирокидаги WBA Eliminator жанги якунланди
АҚШда ҳамюртимиз Отабек Холматов иштирокидаги марказий жанг якунланди.
Профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Холматов бугун россиялик Андраник Григорянга қарши рингга кўтарилди.
12 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамлар очкосига кўра ғолиб аниқланди. Жанг якунида ҳакамлар бир овоздан Холматовнинг ғалабасини (119-109, 119-109, 118-110) қайд этишди.
Шу тариқа, Отабек ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун даъвогарга айланди. Ушбу йўналишда камар мексикалик Лео Санта Крузга тегишли.
Эслатиб ўтамиз, бугунги жанг Холматов учун профессионал фаолиятидаги 10-баҳс эди. Бунгача у 9 та жангида муддатидан олдин рақибларини мағлуб этганди.
Григорян эса бугун 15-жангини ўтказди ва фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар