UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

09 май 16:37
Янгиликлар

Футбол

Ўтмишга назар. Тошкентда "Пахтакор" ва Ўзбекистон МТЖ билан ўйнаган Нидерландия клуби

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни доирасида Нидерландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Бу воқеа 1993 йилнинг август ойида Нидерландия клуби – "Витесс"нинг Ўзбекистонга ташрифини ёдга солди.

1993 йилнинг август ойи ўзбек футболи тарихида Нидерландия футболи билан илк бор бевосита тўқнашиш даври сифатида қолган. Ўша вақтдаги давлат раҳбари – Ислом Каримовнинг Нидерландияга қилган сафари давомида ўрнатилган иқтисодий ва маданий алоқалар футбол соҳасида ҳам ўз аксини топди. Натижада, Нидерландия чемпионатида кучли тўртликдан жой олган Арнем шаҳрининг "Витесс" клуби Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида Тошкентга таклиф этилди.

Тошкентга келган "Витесс" таркиби: бош мураббий Герберт Ньюман, бош мураббий ёрдамчиси Ян Енгблонд, дарвозабонлар — Раймонд Ван Дер, Абе Кнуп, ўйинчилар — Тео Бос, Филипп Коку, Рене Эжер, Эдвар Стуринг, Ганс Гильхаус, Мартин Ламерс, Берт Латугеру, Хуб Лоффен, Глен Хелдер, Роберто Стран, Арьян Вермелен, Бен Ирога, Партик Потьюиен, Рой Макай, Вильем Корстен.

Илк тўқнашув: "Пахтакор" – "Витесс"

17 август куни "Пахтакор" марказий стадионида минглаб мухлислар кўз ўнгида Нидерландия клуби ва пойтахтнинг "Пахтакор" жамоаси ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтди. Баҳс анча кескин ва голларга бой ўтди.

1.jpg

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қила бошлади. Учинчи дақиқада Шуҳрат Мақсудовнинг тепган тўпи “Витесс” дарвозаси тўсинига тегиб қайтгач голландияликлар ҳам ҳужумга зўр бердилар. Чап қанот бўйлаб бошланган навбатдаги ҳужум Мартин Лаамерс томонидан пахтакорчилар дарвозасига тўп киритилиши билан якунланди — 0:1.

Биринчи бўлимда Миржалол Қосимов 11 метрлик жарима тўпини аниқ тепиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлса-да Нидерландия чемпионатининг энг моҳир тўпурарларидан бири Ханс Хиллгаус қисқа вақт ичида ҳисобни 1:2 га етказди.

Иккинчи бўлимда ўйин суръати янада ошди. Пахтакорчилар мухлислар ишончини оқлаш учун, “Витесс” ўйинчилари ҳисобни янада ошириш учун ҳужумга зўр бердилар. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев томонидан киритилган навбатдаги тўпга Ханс Хиллгаус ушбу ўйиндаги киритган иккинчи тўпи билан жавоб берди — 2:3. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

"Витесс": Раймонд ван дер Гоу, Роберто Страал (Патрик Потхузен), Хуго Алвеш Велозу, Тео Бос, Арьян Вермелен (Тениссен), Мартин Ламмерс, Филлип Коку, Бенжамин Ироха, Барт Латухеру, Ханс Джиллхаус (Рой Макай), Глен Хелдер.

"Пахтакор": П. Бугало, М. Алиев, Ф. Магометов, М. Қосимов, Н. Ширшов, И. Шарипов, А. Ҳасанов, И. Назаров, А. Маъруфалиев, Ш. Мақсудов, Д. Ивангородский (И. Волков).

Учрашув натижаси: 2:3 – "Витесс" фойдасига. Голлар: 0:1 – Мартин Ламмерс, 1:1 – М. Қосимов (11 метрлик жарима зарбасидан), 1:2 – Ханс Джиллхаус, 2:2 – А. Маъруфалиев, 2:3 – Ханс Джиллхаус.

"Витесс" бош мураббийи Герберт Ньюман ўйиндан сўнг ўзбек футболчиларининг, хусусан, Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва Нўъмон Ҳасановларнинг маҳоратидан ҳайратда қолганини, ўзбек футболи тезкор ҳужумга асослангани унга жуда маъқул келганини таъкидлаган.

"Очиғи Ўзбекистонда шундай ажойиб, такрорланмас жамоа борлигини хаёлимга келтирмаган эдим. "Пахтакор"нинг барча ўйинчилари, айниқса, М. Қосимов, Ш. Мақсудов, Н. Ҳасановлар маҳорати мени ҳайратда қолдирди. Ўзбек футболи тезкор ҳужум, жипслашган ҳимояга асосланган экан. Менга эса бундай футбол жуда ёқади.

Учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Пахтакорчиларда ўрганса арзийдиган томонлар бор. Ўзининг икки йиллик байрамини нишонлаётган мустақил республикангизнинг футболини жаҳон миқёсига кўтарилишида муваффақият тилайман".

Шунингдек, “Пахтакор” бош мураббийи Баҳодир Иброҳимов ҳам ўз фикрларини билдирди.

Бугунги учрашув ҳақида хулоса натижага қараб чиқарилмаслиги лозим. Гарчи биз мағлубиятга учраган бўлсак-да унинг ҳозирча хорижий тажрибаси йўқ “Пахтакор” учун нақадар катта мактаб бўлишини таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Миллий терма жамоа билан баҳс ва кутилмаган юлдузлар

19 август куни Нидерландияликлар Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли жиҳати шундаки, "Витесс" таркибида ўша пайтда ҳали ёш бўлган, кейинчалик жаҳон футболи юлдузларига айланган Рой Макай ва Филипп Коку каби футболчилар ҳам Тошкентга келишган эди.

Учрашув бошланиши олдидан АЕС фирмаси президенти Карел Аалберсга мазкур тадбирни уюштиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Футбол федерациясининг эсдалик совғалари топширилди, тўн ва дўппи кийдирилди. Нидерландиялик меҳмон ўзбек халқига ўзбек тилида бахт-саодат тилади.

gettyimages-159967128-1024x1024.jpg

Иккинчи ўйинда "Витесс" таркибида кичик ўзгаришлар юз берди. Бу қисман "Пахтакор" билан бўлган дастлабки ўйинда футболчиларнинг жароҳат олгани билан, қисман эса мураббийларнинг ёшларни синаб кўриш истаги билан боғлиқ эди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам майдонга ўзининг энг кучли таркибида туша олмади.

Учрашув ўзбекистонликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Бутун биринчи бўлим давомида терма жамоамиз нидерландлар мудофаасини ёриб ўтишга тинимсиз ҳаракат қилди. Абдураимов дарвоза томон хавфли зарба йўллади, Дўрмонов эса қанотдан оширилган кескин узатмадан сўнг мўъжиза туфайлигина гол уролмади.

Бироқ "Витесс" фақат ҳимояланди, деб ўйламаслик керак. Уларнинг бир нечта хавфли қарши ҳужумлари мухлисларни хавотирга солиб қўйди. Шундай бўлса-да, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

61-дақиқада нидерландлар ўз жарима майдончалари ичида қоида бузишди. Азамат Абдураимов пенальтидан пастки бурчакка кучли ва аниқ зарба йўллади – 1:0! Мухлисларнинг ҳали қувонч ҳовури босилмай туриб, Қосимов – Мақсудовдан иборат "пахтакорча" боғлам ўзини кўрсатди.

Нидерландларнинг дастлабки голи эса бурчак тўпидан сўнг киритилди: Патрик Потхюзен ҳаммадан баланд сакраб зарба йўллади. Бу вазиятда Бугало ожиз қолди – 1:1.

Ўйин дуранг натижа билан якунланадигандек туюлганди, аммо учрашув тугашига уч дақиқа қолганда нидерландларнинг ҳужумларидан бири "Витесс"га иккинчи муваффақиятни келтирди. Глен Хелдер боши билан аниқ зарба йўллади. Учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

photo_2026-05-07_15-24-33.jpg

Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари

"Витесс" клуби президенти ҳамда "АЕС" фирмаси раҳбари Карел Аалберс ушбу ташриф нафақат спорт, балки икки давлат ўртасидаги дўстлик ва бизнес алоқаларини ҳам мустаҳкамлашини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Нидерландия ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар режалаштирилган эди.

Бизнинг фирмамиз Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган “Кичик Нидерландия” номли жуда катта лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Унинг амалга ошиши беш-олти йил ичида юртингиз аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бекаму кўст таъминлаш имконини беради. ”Витесс”нинг сафари эса давлатларимиз ўртасидаги дўстлигимиз ришталарини янада мустаҳкамлайди. Зеро, бизнес ва спорт — дўстлик элчиси, деб бежиз айтмаганлар.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Рустам Акрамов ушбу ўйинлар учун меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, Нидерландия футболи модели катта мактаб вазифасини ўтаганини эътироф этган.


Шунингдек, Нидерландиянинг икки клуби кейинги – 1994 йил ҳам Тошкентдаги мусобақага таклиф қилинган. Бу ҳақда навбатдаги мақолада сўз юритамиз.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг