UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Жон Жонс UFC`да яна нечта жанги қолганини айтди 0 10:51Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди 0 10:30Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? 0 10:09Абу-Дабида зафар қучган спортчилар тантанали кутиб олинди 0 09:48Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медалга сазовор бўлишди 0 09:27Курашнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилиши йўлида муҳим қадам ташланди 0 09:06Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов "Рома"ни тарк этишга яқин 0 08:45Ислам Махачев учта вазнда илк UFC чемпиони бўлмоқчи 0 08:24Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди 0 08:03“Uzbekistan Global Tour” турнирида мавсум якунланди 0 19:15Индонезия клуби охирги дақиқаларда 12-футболчини майдонга туширди 0 18:52Ўзбекистон гандбол федерацияси раҳбариятида ўзгариш бўлди 0 18:25Двалишвили Умар сабаб UFC базасига кира олмаганидан шикоят қилди 0 18:01Дюбуа Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:38"Навбаҳор"га икки бразилиялик ҳимоячи келмоқда 0

14 май 16:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек бокси мухлислари орасида муҳокамага сабаб бўлаётган Гарсия. У Шаҳрам ёки Шоҳжаҳон билан жанг қилиши мумкинми?

Ҳозирги кунда профессионал боксга қизиқиш, фанатизм юқори даражага кўтарилган десак муболаға бўлмайди.

Мухлислар бевосита турли интернет тармоқларида ёки Youtube саҳифаларида машғулот жараёнлари ва боксчилар жангларини кузатиш имкониятига эга бўлганликлари учун уларнинг салоҳияти ҳақида етарлича маълумотга ва билимга эга бўлиб бормоқдалар. Лекин уларнинг барча таассуротларини тўғри деб бўладими? Ушбу омилларни инобатга олиб, мухлислар орасида айни авжига чиққан бир мавзу ҳақида сўз юритмоқчимиз. Яъни, америкалик Райан Гарсиянинг имкониятлари ва у қай даражадаги боксчи эканлиги ҳақида... 


Ушбу қаҳрамонимиз 1998 йил Aмерика Қўшма Штатларининг Калифорниясида таваллуд топган. Ҳаваскор боксда энг яхши натижаси ёшлар ўртасида миллий чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритгани бўлганди. Райаннинг промоутери профессионал бокс оламида “Тилла бола” номи билан машҳур бўлган, Оскар Де Ла Хоя бўлиб, ўз-ўзидан аёнки у “Golden Boy” компаниясининг мижози ҳисобланади. Келиб чиқиши мексикалик бўлган Гарсия профессионал боксда ажойиб натижалар қайд этмоқда. Айни кунда, енгил вазн тоифасида (-61,2 кг) WBC Silver камари соҳибидир. У профессинал йўналишда 20 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган ва шулардан 17 тасида рақибларни муддатидан олдин таслим этган. Бугунга келиб, WBC рейтингида 3, WBA ва WBO рейтингида 2-ўринда бормоқда. Шундай натижалар қайд этган, керак бўлса бундан-да ажойиб кўрсаткичларга эга бўлган боксчилар талайгина топилади. Лекин улар Райанчалик машҳурликка эришмаганлар. 

Ҳўш унинг мухлислар орасидаги машҳурлик сири нимада? Райан ўзбек бокси мухлислари саволларига жавоб бўлаётган масала - Шаҳрам Ғиёсов ёки Шоҳжаҳон Эргашевлар билан жанг қилиши мумкинми? Бугун, ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Хорижда машҳурликка жанг ва ғалабалар орқали эришилмайди. Спортчилар, ҳусусан боксчилар турли ижтимоий тармоқларда фаол бўлишади ва оддий тил билан айтганда "пиар" қилиш ҳадисини олишган. Райан Гарсия ҳам бу борада “интернет юлдуз”ларидан бири десак янглишмаган бўламиз. Яъни, у ижтимоий тармоқларига ўзига хос жангга чорловларни, машғулот жараёнидан ноодатий видео лавҳаларни мунтазам равишда жойлаб боради ва табиийки буни кенг омма кузатади. Қолаверса, унинг мураббийи ҳам анча таниқли Эдди Рейносо ҳисобланади. Ушбу мураббий ҳозирги кундаги профессионал бокс оламининг том маънодаги юлдузи Сауль Aльвареснинг ҳам устози ҳисобланади. Сауль жанг ўтказган кечаларда Райан ҳам кўп ҳолларда рингга чиқиб, унинг ҳамроҳига айланади ва бу ҳам мухлислар эътиборига тушишнинг яна бир омили бўлиб хизмат қилади. 

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, у мунтазам равишда машғулот жараёнларидан ҳам лавҳаларни тақдим этиб боради. Aйниқса, унинг тезкорлиги кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб этади. Aммо бу машғулотларга қараб, боксчининг асл кучига баҳо бериш у қадар тўғри эмас... Жангда фақат тезлик эмас, бошқа факторлар ҳам ғалаба учун керак бўлади. Масалан, ҳимоя ёки қарши ҳужум тактикаси, оёқ ҳаракатлари ва ҳоказолар. Йўқ, бу билан Гарсия кучсиз демоқчи эмасман! Шунчаки 1-2 дақиқалик машқлар жараёнидан ҳулоса чиқариш алдамчи таассурот эканлигини айтмоқчиман холос. Мисол учун, футбол тўпи билан чиройли ҳаракатларни ҳатто Роналдо ёки Мессидан ҳам яхшироқ амалга оширадиган жонглёрлар, ҳақиқий футбол баҳсида ўз техникасини юздан бирини ҳам қила олмайдику, тўғрими? Боксда ҳам машғулотлардаги турли финтларни бажара олиши орқали боксчининг кучига юқори баҳо бериш тўғри вариант эмас. Гарсиянинг тўлиқ ўтказган жангларига эътибор бериб қарасангиз, унда ҳам камчиликлар етарлича топилади. У ёш ўсиб келаётган боксчи ва ҳозирги ҳолатини олсак, у ҳали ТОП даражадаги Василий Ломаченко, Теофимо Лопес ёки Жервонта Дэвисни мағлуб эта олишига шахсан менинг кўзим етмайди. У ҳали жиддийроқ рақиблар синовидан ўтганича йўқ. Албатта, бу шахсий фикрим!


Шунингдек, юртимиздаги бокс мухлислари томонидан Гарсия Шоҳжаҳон Эргашев ёки Шаҳрам Ғиёсов билан жанг қиладими, деган савол жуда кўп янграйди. Жавоб эса оддий - йўқ. Чунки уларнинг вазн тоифаси бир-бирига тўғри келмайди. Райан енгил вазнда (-61,2 кг), Шоҳжаҳон ва Шаҳрам эса биринчи ярим ўрта (-63.5 кг) вазн тоифасида жанг ўтказишади. Балки йиллар ўтиб, у енгил вазнда чемпион бўлса ва вазнини ошириш эвазига ҳамюртларимиз билан тўқнаш келиши мумкиндир. Бироқ, катта эҳтимол билан ҳар икки юртдошимиз ҳам юқори дивизионга кўтарилса керак. Хуллас, ушбу жанг яқин йилларда бўлиб ўтмайди, балки ҳеч қачон бўлмас ҳам. Шу ўринда, Гарсия асли ўзбекистонлик бўлган, бошқа боксчи Ботир Aҳмедов билан спаринг жангларида қатнашгани ва ўша жангни кўрган ишончли инсонлар Аҳмедов Де Ла Хоянинг эркатойини ринг бўйлаб қувлаб юрганлигини айтиб ўтишганди. Бу қанчалик ҳақиқат - бунисини билмадим.

Яна бир эътиборга молик жиҳат: Аслида, Гарсия чемпионлик жангига тайёрми? Ҳозирча у даражага етгани йўқ. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ушбу вазнда WBC Franchise, WBO, WBA чемпиони Василий Ломаченко ва IBF чемпиони Теофимо Лопеc Гарсияга нисбатан бир бош устун. Қолаверса, Улар ўзаро 4 та камар ва мутлоқ чемпионлик учун жанг ўтказишлари бўйича келишувга эришганлар. Шу сабабдан Гарсияда асосий камарга жанг ўтказиш имкони ҳозирча йўқ. Aммо у ҳозирда WBC камари соҳиби Дэвин Хейни ёки WBA Regular камари эгаси Жервонта Девислардан бирига қарши жанг ўтказиши мумкин. Ҳозирда бу 3 боксчи ўртасида фақатгина ижтимоий тармоқ орқали "жанг" кетмоқда ҳолос. Ҳақиқий рингда эса уларнинг қачон тўқнашиши ҳали номаълум. 

Энг қизиғи, у UFC чемпиони Генри Сехудога ҳам "вызов" ташлаган эди. UFC чемпиони унга жавоб тариқасида  “Эй Дела Хоянинг шиширма боксчиси! Сени ўз спорт турингда тавбангга таянтираман ва жаҳаннамга юбораман. Дана Уайт, менга бу балиқчани қовуришга рухсат бер”,- дея жавоб қайтарган эди. Aммо бу жанг ҳам ташкил этилишига ишониш қийин. 



Қаҳрамонимиз навбатдаги жангини анчагина тажрибали бўлган собиқ жаҳон чемпиони Хорхе Линаресга қарши ўтказиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли жанг бекор қилинган. Бу тўқнашув Гарсия учун яхшигина синов бўларди ва бу орқали унинг ҳақиқий имконияти қай даражада эканлиги аён бўларди. Бокс борасидаги катта жанг кечалари яна старт олса, воқеалар ривожи қандай бўлишини бирга томоша қиламиз. Бизда ҳозирча шулар...

Ҳурмат билан, Boxer TV канали админи Жалол Aҳмедов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг