UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0

27 ноя 07:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксида ҳакамлик йўналишида янги тизим ишга туширилмоқда

Теглар :  Ҳакамлик
Сўнгги пайтларда юртимизда бокс ҳакамлари фаолиятини янада ривожлантиришга эҳтиёж туғилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти юртимиздаги бокс ҳакамлари малакасини ошириш, ушбу йўналишда янгиликларни татбиқ этиш борасида амалий ишларни бошлаб юборган. 

Кеча шу мақсадда бокс ҳакамлари иштирокида онлайн йиғилиш ташкил этилди.

Йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида AIBA мусобақалар ўтказиш қўмитаси, ASBC мусобақалар ўтказиш комиссияси аъзоси Шоҳид Тиллабоев томонидан тушунтириб берилди. 

Ушбу йўлга қўйилаётган тизимдан мақсад, бокс ҳакамларида малакани ошириш, ҳакамликда адолат, шаффофлик масалаларини кучайтиришдан иборат. 

Ҳакамлик масаласидаги муаммолар ўз навбатида селекция ишларига ҳам таъсир қилаётгани, бунинг оқибатида иқтидорлар кўзга кўринмай қолиб кетаётганлиги таъкидланди. 

Режага кўра, 4-7 декабрь кунлари Буюк Британия ва Украинадан AIBAнинг тажрибали инструкторлари ўзбекистонлик ҳакамлар учун семинар ўтади ва янги тизимнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиради. Семинарда қатнашган тингловчилар AIBAнинг тажрибали инструкторларига имтиҳон топширишади.  Бу орқали ҳакамларимиз малакасини ошириш ва халқаро ареналарда ўзбекистонлик ҳакамларнинг сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамликда ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун танлов эълон қилганди. Айни пайтда ҳакамликка талабгорларни рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Мазкур танлов ҳам юртимизда ҳакамлик корпусини ривожлантиришнинг муҳим бўлган қисмларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг