UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

13 мар 09:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбек қизи оғир атлетика бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз учун янада омадли якун топди.

Қизлар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасида супачага чиққан Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди. Вакиламиз даст кўтариш машқида 93 кг, силтаб кўтариш машқида эса 122 кг натижа қайд этди. Икки курашда 215 килограмм жамғара олган спортчимиз ушбу вазн тоифасининг силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича ўсмирлр ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Қизлар, 64 кг
1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 225 кг (жаҳон рекорди)
2. Кейси Рохас (Мексика) – 195 кг
3. Михаэла Илие (Руминия) – 190 кг

Кумушхон Файзуллаева ёзда пойтахтимиз мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучиб, ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар орасида илк бор чемпионликни қўлга киритган спортчига айланган. Шунингдек, 2018 йил октябрь ойида Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам унга тенг келадигани топилмаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 мар 10:24:04
Dilshot Solihov
qoyil FANTASTIKA.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг