UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

14 июн 18:53
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбек таэквондо юлдузлари арафа куни савобли ишга қўл уришди

Теглар :  Таэквондо
Барчамизга маълумки, ўзбек халқи азал-азалдан ислом оламининг муқаддас байрамларида ўзининг саҳийлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик ҳислатларини намоён этиб келган.

Бугун, 14 июнь куни муқаддас Ийду Рамазон байрами арафасида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва таэквондо WTF ассоциацияси ташаббуси билан тадбир ташкил қилинди. Унда ўзбек таэквондоси юлдузлари Жасур Бойқўзиев, Никита Рафалович, Дмитрий Шокин, Ниёз Пўлатов, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ва терма жамоамизнинг бошқа аъзолари бош мураббий Акмал Эргашев ва Таэквондо WTF ассоциацияси раҳбарлари билан бирга пойтахтимиздаги "Мурувват" ногирон болалар учун 2-сон интернат уйида меҳмон бўлишди.
Спортчилар тадбирида иштирок этиб, болажонлар учун ўзига хос байрам уюштириб беришди. Эстрадамиз юлдузлари Фаррух Комилов ҳамда "Афрўз" гуруҳи ҳам ўз чиқишлари билан байрамга ўзгача кайфият баҳш этишди. Тадбир давомида махсус-интернат тарбияланувчиларига ўйин-кулги уюштириб берилди, турли совғалар тақдим этилди.

Албатта, мана шундай муқаддас кунларда эътиборга муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг олижаноб ҳислатларидан  ҳисобланади. Шундай экан, ташкил этилган ушбу тадбир ҳам савоб, ҳам ушбу эзгу ишларни амалга ошириш йўлида ўзига ҳос намуна вазифасини бажариб берганлигини қайд этиб ўтишимиз лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг