UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0

02 фев 14:12
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Милан-Кортина-2026

Ўзбекистон 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида неча иштирокчи билан қатнашиши маълум

Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари стартига саноқли кунлар қолди. Ўзбекистонлик спортчилар ушбу йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бирига 4 та йўлланма қўлга киритишди.

Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишди.

Афсуски, тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирев жароҳат олиб, Олимпиадагача тиклана олмади. Шу боис, мусобақаларда спортчиларимиз фақатгина тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларида стартга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак қишки Олимпия ўйинлари 6-22-февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-дʻАмпессо шаҳарларида ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг