UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

29 июл 11:28
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон - АҚШ тарихий матчи минимал устунлик билан якунланди. Накамура, Аронян, Каруана, Со сингари жаҳон юлдузлари бир неча бор мағлуб этилди

Майами шаҳрида дунёнинг биринчи рақамли шахмат терма жамоаси ҳисобланган АҚШ ҳамда Олимпиада чемпиони Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида WR Chess Rapid & Blitz Miami 2026 супер-матчи бўлиб ўтди.

Катта масштабдаги мини-турнирнинг биринчи куни рапид йўналиши бўйича 4 та тур ўйинлари ўтказилиб, унда дунёнинг биринчи рақамли терма жамоаси АҚШ кичик 5:3 ҳисобида устун келганди.  


1-тур: АҚШ — Ўзбекистон 2.5:1.5

2-тур: АҚШ — Ўзбекистон 2:2 

3-тур: АҚШ — Ўзбекистон 2.5:1.5

4-тур: АҚШ — Ўзбекистон 1.5:2.5


Рапид якунига кўра умумий ҳисоб:

Доскалар бўйича очколар: АҚШ — Ўзбекистон 8.5:7.5

Жамоавий очколар: АҚШ — Ўзбекистон 5:3


Мусобақанинг иккинчи куни 8 та турдан иборат тезкор, яъни блиц баҳслари ўтказилди. Биринчи куни рапидда бўлгани сингари бу сафар ҳам юлдузли таркибга эга мезбонлар икки очко фарқи билан зафар қучишди - 9:7.  


Якуний натижалар:

Рапид: АҚШ — Ўзбекистон 5:3

Блиц: АҚШ — Ўзбекистон 9:7

Умумий ҳисоб: АҚШ — Ўзбекистон 14:10


Ўртача рейтинглардаги 62 очколик фарққа қарамай, (АҚШ: 2761 vs Ўзбекистон: 2699), ёш гроссмейстерларимиз ҳар бир доска ва турда дунё рейтинги етакчиларига қарши муносиб қаршилик кўрсатишди. Дунёнинг Топ-10`талигида бораётган Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Уэсли Со, Левон Аронян сингари мега юлдузлар ёш гроссмейстерларимиз томонидан бир неча бор мағлуб этилди. 


Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Жавоҳир Синдаров — 2777

Нодирбек Абдусатторов — 2761

Нодирбек Якуббоев — 2685

Шамсиддин Воҳидов — 2655

Муҳиддин Мадаминов — 2611


АҚШ терма жамоаси таркиби: 

Фабиано Каруана — 2792

Ҳикару Накамура — 2792

Уэсли Со — 2765

Леньер Домингес — 2732

Левон Аронян — 2720

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг