UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0

22 ноя 00:06
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги барча ғолиб ва совриндорлари ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Тошкент шаҳри дзюдо бўйича ёшлар (2000-2002) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

"Универсал" спорт мажмуасида ўтаётган мамлакат биринчилигида иккинчи кунги баҳслар якунига етди. Кеча жами 6 та вазнда беллашувлар ташкил этилди. Ўғил болалар -73, -81, -90, қизлар эса -57, -63 ва -70 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари учун татамига чиқишди. 

Натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида Жалолиддин Бойназаров (Сурхондарё), Рамазон Алладердиев (Сурхондарё), Сардор Хуррамов (Тошкент вилояти), қизлар орасида эса Ибодатхон Агажонова (Андижон), Гулсевар Абдумуталипова (Андижон) ва Фарангиз Холмуродова (Қашқадарё) Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Финал баҳслари бошланиши олдидан Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, бир қатор федерация раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан МОҚ бош котиби Ойбек Касимов юртимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор, жамиятда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтиришга тўхталиб, спортчиларимизнинг халқаро майдондаги натижалари шунга монанд бўлиши лозимлигини урғулади. 

"Сизлар билан узоқ танаффусдан сўнг ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Пандемик вазият бироз юмшаб, бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилаяпти. Спортчилар секин-аста спорт заллари ва мусобақаларга қайтишмоқда. “Универсал” спорт мажмуасида ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ҳам шулар жумласидан. Бу ёш тоифаси жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Катталар терма жамоасига энг яқин захира. 2024 йилги Париж Олимпиадасида айнан сизлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам сизлардан машғулотларга жиддий эътибор қаратишга, ўз устингизда янада кўпроқ ишлашга чақираман. Сизлардан умидимиз катта. Давлатимиз раҳбарияти томонидан қаратилаётган жуда катта эътибор, берилаётган ғамҳўрликнинг қадрига етиш, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш керак", - деди О.Касимов.

Шундан сўнг бугунга белгиланган 6 та вазнда финал беллашувлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Бугунги ғолиб ва совриндорлар:

Ўғил болалар

-73 кг (42 иштирокчи)

1. Жалолиддин Бойназаров (Сурхондарё)

2. Баҳромжон Машрапов (Андижон)

3. Жавоҳирбек Сапаров (Тошкент вилояти)   

3. Бунёд Эсонов (Навоий)


-81 кг (38 иштирокчи) 

1. Рамазон Алладердиев (Сурхондарё)

2. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)

3. Ҳакимбой Ярашев (Самарқанд)

3. Сардор Раҳматов (Бухоро)


-90 кг (29 иштирокчи)

1. Сардор Хуррамов (Тошкент вилояти)

2. Эрназарбек Хуррамов (Тошкент вилояти)

3. Абдулла Абдуллаев (Қашқадарё)

3. Дилшоджон Баҳодиров (Бухоро)


Қизлар

-57 кг (10 иштирокчи)

1. Ибодатхон Агажонова (Андижон)

2. Ситора Элмуродова (Тошкент шаҳри)

3. Мадина Астанова (Жиззах)

3. Феруза Усмонова (Тошкент шаҳри)


-63 кг (12 иштирокчи)

1. Гулсевар Абдумуталипова (Андижон)

2. Зебо Ёқубова (Хоразм)

3. Меҳрибону Нуриддинова (Наманган)

3. Мамлакат Султонова (Хоразм)


-70 кг (4 иштирокчи)

1. Фарангиз Холмуродова (Қашқадарё)

2. Ситора Қодирова (Самарқанд)

3. Дилбар Юсупова (Тошкент шаҳри)

Маълумот учун, эртага Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги куни оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. 

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг