UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

23 ноя 09:00
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Жиззах Киберспорт арена"си мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги финал беллашувлари олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Вилоят спорт бошқармаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари, фахрийлар, спортчилар ҳамда меҳмонлар ҳозир бўлишди.

 "Дзюдо — бу фақат спорт эмас! Бу чин маънода санъат, фалсафа, ўзаро ҳурмат белгиси ҳамдир. Айнан мана шу таърифу хислатларга биз татамидаги беллашувларда гувоҳ бўляпмиз. Ўзбекистон чемпионати шунчаки мусобақа эмас, бу халқаро ареналарга бошланадиган йўл, терма жамоага муносиб номзодларни етказиб бериши билан аҳамиятли турнир ҳисобланади", деди Жиззах вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамов.  

Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров мусобақа иштирокчиларига омад тилаш баробарида, тўрт кунлик чемпионатни юқори савияда ташкил қилишда жонбозлик кўрсатаётган Жиззах вилояти мутасаддиларига миннатдорлик билдирди. 

Ўзбекистон чемпионатининг юқори савияда ўтиши учун бир неча кундан бери меҳнат қилаётган мезбонлар ўзбек дзюдосини дунёга танитиб келаётган инсонлар - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Олимпиада чемпиони, дзюдо бўйича дунёнинг энг ёш Олимпия ўйинлари чемпиони, терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис, дзюдо бўйича ўзбекистонлик биринчи Олимпиада чемпиони, аёл спортчиларимиз орасида илк ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова, Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов, Париж Олимпиадаси совриндорлари Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсуповга зарчўпон кийдиришди. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграгач, тантанали очилиш маросимининг бадиий қисмига навбат берилди. Бадиий жамоаларнинг ажойиб чиқишларию, куй қўшиқлар аренага йиғилганларга хушкайфият бағишлади. Шундан кейин финал беллашувларига навбат берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг