UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 дек 17:10
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Айни дақиқаларда мусобақанинг ёрқин лаҳзаларга бой тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимни Ўзбекистон Респбуликаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кириш сўзи билан очиб берди.   

"Ассалому алайкум, қадрли мураббийлар, дзюдочилар, мусобақа иштирокчилари! Сизлар билан пойтахтимиздаги муҳташам “Универсал” спорт саройида кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Бугун учинчи кундирки, ушбу арена дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Пандемик вазият анча юмшаб, деярли барча спорт турлари бўйича Республика миқёсидаги мусобақалар ўтказиляпти. Спортчилар узоқ танаффусдан сўнг яна мусобақаларга қайтишди. Шу биргина “Универсал” мажмуасини оладиган бўлсак, деярли икки ойдан бери мазкур аренада бокс, таэквондо, дзюдо каби спорт турлари бўйича турли ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилди. Аренанинг бўш куни йўқ. Бу кишини қувонтирадиган ҳолат. Спорт саройлари, заллар ёшлар билан қанчалик гавжум бўлса, бу бизнинг ютуғимиздир. 

Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович томонларидан илгари сурилаётган энг устувор йўналиш – бу шубҳасиз жамиятда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтириш, халқимиз саломатлигини айнан спорт орқали мустаҳкамлашдан иборатдир. Бу каби ўтказилаётган мусобақалар спортнинг ёшлар орасида оммалашишига хизмат қилади. Дзюдо Олимпия ўйинлари оиласига мансуб ва шу билан бирга оммавий спорт тури ҳисобланади. Шундан бўлса керак, бу яккакураш билан шуғулланаётганлар сони анчайин салмоқли. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирда мамлакатимизда дзюдо билан шуғулланаётганлар сони 50 мингдан ошган. Бу сон кундан-кунга ортиб бормоқда. Майли, уларнинг ҳаммаси ҳам терма жамоа даражасига кўтарилмас, лекин спорт билан шуғулланиш орқали ўз соғликларини таъминлайдилар. Бизга эса айнан соғлом авлод, соғлом миллат керак. 

Қадрли мусобақа иштирокчилари, фурсатдан фойдаланиб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, муросасиз кечаётган беллашувларда эса ғалаба ёр бўлишини тилайман! Татамида энг кучлилар зафар қучсин!", - деди А.Абдуҳакимов.

Давлатимиз мадҳияси янграгач, Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган пара-дзюдочи қизларимиз маҳорат сабоқларини намойиш этишди. Шундан сўнг ўзбек ва жаҳон дзюдоси юлдузларига навбат келди. Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис, терма жамоамиз аъзолари Давлат Бобонов, Шарофиддин Болтабоев, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, юртимизда йиғин ўтказаётган Грузия терма жамоасининг номдор дзюдочилари татамидаги чиқишлари билан аренага йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлишди.

"Мен Ўзбекистонда спортга қаратилаётган ҳукумат даражасидаги эътибор, қўллаб-қувватлашни дунёнинг ҳеч бир мамлакатида кўрмаганман. Шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев спорт ва соғлом турмуш тарзига эътибор қаратмоқда. Бу эса ўз самарасини бермай қолмаяпти. Фурсатдан фойдаланиб, барча иштирокчиларга омад ва ғалаба тилаймиз", - деди И.Илиадис. 

Шундан сўнг тантанали очилиш маросимининг бадиий қисмига навбат берилди. Ёш ижрочилар ва эстрадамиз юлдузларининг чиқишлари Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимига ўзгача файз бағишламоқда.

Суратлар муаллифи - Жаҳонгир ФАЙЗУЛЛАЕВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг