UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

30 апр 14:39
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими иштирок этди ФОТОРЕПОРТАЖ

Хабарингиз бор, шу кунларда Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуаси дзюдо бўйича ёшлар (2001-2002 йилларда туғилганлар) ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 500 нафарга яқин истеъдодли дзюдочилар иштирок этаётган мусобақанинг иккинчи кунги финал беллашувлари олдидан тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди. 

"Ассалому алайкум, ҳурматли спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар, меҳмонлар, дзюдо ишқибозлари! Барчангизни “Паҳлавон” спорт мажмуасида ўтказилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида кўриб турганимиздан хурсандмиз! Шубҳасиз, ўзбек дзюдоси дунёда ўз ўрни ва мавқейига эга. Турли йилларда Армен Багдасаров, Ришод Собиров, Абдулла Тангриев, Рамзиддин Саидов, Камол Муродов, Фарҳод Тўраев, Диёрбек Ўразбоев сингари дзюдочиларимиз Олимпиада ва жаҳон чемпионатларида мустақил Ўзбекистон довруғини дунёга янада танитишган. Бугунги кунда Шарофиддин Лутфуллаев, Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниязова каби терма жамоамиз аъзолари бу аънанани давом эттиришмоқда. Шаҳримизда ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари орасидан ҳам яқин йилларда терма жамоа сафида Олимпиадада шохсупага кўтариладиган дзюдочилар борлигига ишонаман", - деди Ш.Абдураззоқов.

Шундан сўнг Азизжон Камилов ҳам сўзга чиқиб, вилоятда оммавий ва профессионал спортга қаратилаётган эътиборга алоҳида тўхталди. 

"Сир эмас, Олимпия ўйинлари оиласига мансуб дзюдо Ўзбекистонда энг оммабоп спорт турларидан бири ҳисобланади. Юртимизда 50 мингдан зиёд ёшлар дзюдо билан шуғулланиб келишмоқда ва бу сон кундан-кунга ортиб бормоқда. Мамлакатимизнинг чекка қишлоқларидан ҳам дзюдо бўйича чемпионларнинг етишиб чиқаётгани бизни қувонтирмоқда. Айнан чекка ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш Давлатимиз раҳбари илгари сураётган устувор вазифа ҳисобланади. Бу мусобақада биз янги номлар, янги чемпионларни кашф этамиз. Насиб қилса, айнан сизлар яқин келажакда ўзбек дзюдоси юлдузларига айланасизлар. Бунинг учун ўз устингизда ишлашдан, меҳнат қилишдан асло тўхтаманг", - деди А.Камилов.    

Ўйлаймизки, Наманган шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам курашларга бойлиги билан мусобақага келган мухлисларда илиқ таассурот қолдиради. Иштирокчилар қалбида узоқ вақт муҳрланиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг