UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

23 дек 22:12
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлигига қарашли МҲСК спорт мажумаси залида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Уч кун давомида жами 20 та вазн тоифасида мамлакатимизнинг 2005-2006 йилларда таваллуд топган энг кучли ўсмир дзюдочилари аниқланади. Мусобақа иштирокчилари сонининг 800 нафардан зиёд экани беллашувларнинг муросасиз ўтишига замин яратмоқда. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида ўсмирлар иштирокидаги мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт, Халқ таълими ҳамда Мудофа вазирликлари, МОҚ мутасаддилари иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча спорт турлари қатори дзюдо ҳам йилдан-йилга ривожланиб, ушбу яккакураш билан шуғулланаётганлар сони ортиб бораётгани ҳамда ҳукуматимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани таъкидлашди.

"Сир эмас, ўзбек дзюдоси нафақат минтақа, балки дунёда ҳам ўз ўрни ва мавқейига эга ҳисобланади. Биргина 2000 йилни инобатга олмасак, қолган барча Олимпиадаларда ўзбек дзюдочилари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидан медаллар билан қайтишган. Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари дзюдо ватани - Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлидаги муҳим рейтинг мусобақаларига тайёргарлик кўришяпти. Уларни номма-ном айтмасак ҳам бундан яхши хабардорсиз. Ушбу ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари орасидан ҳам яқин йилларда терма жамоа сафида Олимпиадада шохсупага кўтариладиган дзюдочилар етишиб чиқишига ишонаман. Бу мусобақада биз янги номлар, янги чемпионларни кашф этамиз. Насиб қилса, айнан сизлар яқин келажакда ўзбек дзюдоси юлдузларига айланасизлар. Бунинг учун ўз устингизда ишлашдан, меҳнат қилишдан тўхтаманг", - деди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов.   

Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати 2020 йилги Ўзбекистон дзюдо федерацияси тақвим режасидан ўрин олган охирги мусобақа ҳисобланади. Бунгача ёшлар ҳамда катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ҳам юқори савияда ташкил этилган эди. 

"Юртимизда 50 мингдан зиёд ёшлар дзюдо билан шуғулланиб келмоқда ва бу сон кундан-кунга ортиб бормоқда. Мамлакатимизнинг чекка қишлоқларидан ҳам дзюдо бўйича чемпионларнинг етишиб чиқаётгани бизни қувонтиряпти. Айнан чекка ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш Давлатимиз раҳбари илгари сураётган устувор вазифа ҳисобланади", - деди Ўзбекистон мудофа вазири ўринбосари А.Нарбаев.        

Шундан сўнг Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари доирасида жами 8 та вазн тоифасидаги финал беллашувларига навбат берилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг