UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

21 дек 11:57
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилади

Сир эмас, ўзбек дзюдоси нафақат минтақа, балки дунёда ҳам ўз ўрни ва мавқейига эга ҳисобланади.

Мустақил Ўзбекистон спорт делегациясига Олимпиададаги илк медални ҳам айнан дзюдочимиз тақдим этган. 1996 йилги Атланта Олимпиадасида иштирок этган Армен Багдасаров кумуш медаль соҳибига айланган эди. 

Шундан сўнг ўтган давр мобайнида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ришод Собиров (3 та бронза), Абдулла Тангриев (кумуш), Диёрбек Ўрозбоев (бронза) ҳам Олимпиада шохсупасига кўтарилди. Ҳозирда терма жамоамиз аъзолари дзюдо ватани - Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлидаги муҳим рейтинг мусобақаларига тайёргарлик кўришяпти. Уларни номма-ном айтмасак ҳам бундан яхши хабардорсиз. 

Афсонавий дзюдочи, Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги юлдузли таркиб дзюдочиларимиз эртага, 22 декабрь куни ўтказиладиган "Очиқ эшиклар куни"да ҳозир бўлишади ва тадбирга келадиган сиз азизларга ўз маҳоратларини намойиш этишади. Дзюдочиларимиздан ташқари айни пайтда Тошкентда машғулот ўтказаётган Грузия терма жамоасининг юлдузли таркиби ҳам "Очиқ эшиклар куни"да иштирок этади. 

 Соат 10:00да Ўзбекистон дзюдо федерациясида бошланадиган маросимнинг қизиқарли ўтишига кафолат берамиз. Сизларни ажойиб совғалар кутмоқда! 

Тадбир давомида дзюдочиларимизнинг машғулотларини кузатиш, улар билан мулоқот қилиш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўласиз. 

"Очиқ эшиклар куни"га барча мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг