UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 дек 16:32
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад олимпия оиласига мансуб дзюдо яккакураш спорт турини аҳолининг кенг қатлами орасида янада оммалаштириш, дзюдога бефарқ бўлмаган юртдошларимизни мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар ҳамда терма жамоамиз аъзолари билан яқиндан таништиришдан иборат эди.         

Тадбир давомида "Очиқ эшиклар кунига"га ташриф буюрганлар Ўзбекистон, Грузия, Россия, Словения ва Тожикистон терма жамоаларининг халқаро ўқув-машғулот йиғинини кузатиш, улар билан мулоқот қилиш ҳамда суратга тушиш имкониятига эга бўлдилар. Терма жамоа бош мураббийи, Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис, терма жамоамиз аъзолари ўз маҳорат сабоқларини намойиш этишди. Илиадис дзюдо билан шуғулланиш истагида келган болажонлар билан бирга машғулот ўтказди.    

"Очиқ эшиклар куни" сўнггида маросимга келган болажонлар, шунингдек, дзюдо тадбирларини ёритишда ҳамкорлик қилиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига Ўзбекистон дзюдо федерациясининг эсдалик совғалари топширилди. Терма жамоамиз дзюдочилари ўз дастхатлари туширилган футболкаларни ташрифчиларга тақдим этишди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг